Gribov Anisim
Грибов Анисим (ХВИИ аср) — рус дипломати. Аштархон (Астрахон)лик тижорат ахлидан. Г. бошчилигидаги 1-рус элчилиги (1641—43) Хива хонининг ҳамда Бухоро ва Балх хони Нодир Муҳаммадхоннинг ҳузурига бориб, рус подшоҳи Михаил Фёдоровичиинт топшириғига биноан дипломатик ва савдо-сотиқ алоқаларини ривожлантиришни тақлиф қилган. Бу тақлиф Ўрта Осиёда кабул килинган. Михаил Фёдорович Ўрта Осиёга йўллаган Г. бошчилигидаги 2-рус элчилиги эса кўзлаган манзилига етиб бораолмаган. Сўнг , Г. 1651-йил Эрон шоҳи Аббос ИИ ҳузурига чопар этиб юборилган. Г. бошчилигидаги элчиликлар дипломатик миссия эканлигидан ташқари ҳарбий-стратегик, жосуслик ва йирик савдо-сотиқ экспедициялари ҳам эди. Мазкур элчиликлар ҳужжатлари Ўрта Осиёнинг ХВИИ аср 40-й.лари тарихига доир муҳим манбадир.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |