Grigoriy Kim
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Григорий Петрович Ким (1916.22.8 — 1976.18.10, Тошкент) — режиссёр, рассом. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1967). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1951). 1939—47 йиллар Тошкент вилоят Корейс мусиқали театрининг бош рассоми. Кейинчалик Андижон мусиқали драма театрида режиссёр (1951—54). Жанубий Сахалин корейс театрида (1954—60), Наманган (1960—65, 1968—72) ва Сурхондарё (1965—68) театрларида бош режиссёр 1972—76 йиллар Ўзбек давлат филармонияси "Каягим" (1984-йилдан "Чинчун") корейс ашула ва рақс ансамблининг бадиий раҳбари. Энг яхши спектакллари: "38-параллел жануброғида", "Ревизор", "Момақалдироқ", "Тайфун", "Тошболта ошиқ", "Ёшликда берган кўнгил", "Ўликлар кечирмайди", "Уфқ" ва бошқа.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |