Григорий Маргулис
Таваллуди 1946-йил 24-феврал (1946-02-24) (80 ёш)
Москва, Совет Иттифоқи
Фуқаролиги Россия
АҚШ
Соҳаси Математика
Институтлар Яле Университети
Таълими Москва давлат университети
Академик раҳбарлари Яков Синай
Машҳур шогирдлари Эммануэл Бреуиллард
Ҳеэ Оҳ
Машҳур ишлари Диопҳантус яқинлашиши
Лиэ гуруҳи
Суперқаттиқлик теоремаси
Экспандер графиги
Оппенҳеим гипотезаси
Мукофотлари Фиэлдс медали (1978)
Лобачевский мукофоти (1996)
Wолф мукофоти (2005)
Абел мукофоти (2020)

Григорий Александрович Маргулис (русча: Григорий Александрович Маргулис) (1946-йил 24-февралда туғилган) — россиялик-америкалик математик. Маргулис физика-математика фанлари доктори, Россия фанлар академиясининг ахборот узатиш муаммолари институти тадқиқотчиси ва Америкадаги Яле Университети профессори.

Маргулис 1962-йилги Халқаро математика олимпиадасининг кумуш медал совриндоридир. У 1967-йилда Москва давлат университетининг механика ва математика факултетини тамомлаган. Яков Синай раҳбарлиги остида эргодик назария бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Кейинчиалик Лиэ гуруҳи теорияларини ўргана бошлаган, уларни математиканинг турли соҳалари татбиқ қилган. Маргулис 1978-йилда Фиэлдс медалига сазовор бўлган, аммо у чиқиш визаси берилмаганлиги сабабли тақдимот маросимида қатнашмаган.

Маргулис 1979-йилда Боннга борган ва шу вақтдан бошлаб чет элга бемалол саёҳат қилиш имкониятига эга бўлган, аммо Россия Фанлар академиясининг ахборот узатиш муаммолари институтида тадқиқотчи бўлиб ишлашда давом эттирган. 1991-йилда эса АҚШдаги Яле Университетига ишлашга таклиф қилинган.

Маргулис 2001-йилда АҚШ Миллий фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланган, 2012-йилдан бери Америка математик жамиятининг тўла аъзосидир. Маргулис Фиэлдс медали, Wолф мукофоти (2005) ҳамда Абел мукофоти (2020) билан тақдирланган беш математикнинг биридир (Пиэрре Делигне, Жоҳн Милнор, Жеан-Пиэрре Серре ҳамда Жоҳн Тҳомпсон билан бир қаторда). У, шунингдек, 1996-йил Лобачевский мукофоти билан тақдирланган.