Grigoriy Shuxovtsov
Шуховцов Григорий Сергеевич (1983-йил 10-июнда туғилган, Чиноз, Ўзбекистон ССР) – россиялик профессионал баскетболчи.
| Шуховцов Григорий Сергеевич | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуд санаси |
1983-йил 10-июн Чиноз, Ўзбекистон ССР |
| Бўйи | 211 см |
| Вазни | 120 кг |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Баскетбол |
| Позицияси | Марказ |
Фаолияти
Шуховцов фаолиятини Москванинг „Динамо“ клуби ёшлар жамоасида бошлаган. Биринчи мавсумида у ўртача 5 очко ва 5,8 рибаунд тўплаган. Кейинги йилларда ҳар бир ўйинда 9,1 очко ва 7,3 рибаунд тўплаган. Мавсум давомида 50та ўйинда 48 та зарба йўллаган.
2006—2007-йилги мавсумда Григорий „Динамо“нинг асосий жамоасида дебют қилган, бироқ 6та ўйинда майдонга тушган. Мавсум давомида ўртача 1,7 очко ва 2 та рибаунд қайд этган. У мавсумнинг кўп қисмини „Динамо-2“да ўтказган ва ёшлар ўртасидаги чемпионатни 56,8% отиш аниқлиги билан якунлаган.
2008-йил январ ойида Шуховцов „Динамо“дан Литванинг „Нептунас“ клубига ижарага берилган ва у ерда 9 ўйинда ўртача 7,9 очко ва 7,6 рибаунд тўплаган[1].
Литва чемпионатининг 2008—2009-йилги мавсумида биринчи марта тўлиқ ҳаракат қилган. Баскетболчи „Сакалай“ клубига кўчиб ўтган ва клуб сафида чемпионатнинг 22 ўйинида иштирок этган. Ўшанда Григорий ўртача 9,7 очко ва 7,6 рибаунд қайд этган.
2009-йилда Григорий Россияга қайтиб келган ва „Локомотив-Кубан“даги биринчи мавсумдан сўнг мамлакат терма жамоасига таклиф олган.
Кейинги мавсумда Шуховцов икки марта кўпроқ (36 та) ўйинда қатнашган. Ўртача кўрсаткич ҳар бир ўйинда 4,5 очкогача пасайган, аммо отиш фоизи 50 дан пастга тушмаган (2011—2012-йилги мавсумда 54,1).
2012-йил сентябрда тиззасининг олдинги хочсимон боғлами ёрилиб кетган. Гарастас кубоги ўйинида Нептунас ўйинчиларидан бири билан бахциз тўқнашувда оёғини шикастлаб олган[2]. Ўйин вақти оз бўлишига қарамай, Григорий „Локомотив-Кубан“га еврокубокда ғалаба қозонишга ёрдам берган ва 9та ўйинда ўртача 4,1 очко тўплаган.
Шуховцов 2013—2014-йилги мавсумни „ССКА“ клубида ўтказган. Армия жамоаси таркибида Григорий 16 та расмий ўйинда қатнашган (1 таси бошланғич бешликда), майдонда жами 66,5 дақиқа ўтказган ҳамда шу вақт ичида у 21 очко, 16 та тўп, 2 та пас амалга оширган[3].
2016-йилнинг феврал ойида Шуховцов 2015—2016-йилги мавсум охиригача шартнома имзолаб, „Локомотив-Кубан“га қайтган[4].
2016-йилнинг июн ойида у „Краснодар“ клуби билан шартномасини 1 йилга узайтирган[5].
2017-йил июл ойида Шуховцов „УНИCС“ клубига кўчиб ўтган[6]. Қозон жамоаси таркибида у ВТБ Бирлашган лигасининг 13 та учрашувида қатнашиб, 6 дақиқа давомида 1,9 очко ва 1,8 рибаунд тўплаган.
Григорий 2018-йилнинг октябр ойидан фаолиятини „Парма“да давом эттира бошлаган[7].
Манбалар
- ↑ „«Динамо» отдало центрового в литовский клуб“. 2018-йил 8-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 7-январ.
- ↑ „У Григория Шуховцова диагностировали надрыв передней крестообразной связки“. 2018-йил 8-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 7-январ.
- ↑ „ЦСКА расторг контракт с Григорием Шуховцовым“. 2018-йил 8-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 7-январ.
- ↑ „Григорий Шуховцов возобновил карьеру и подписал контракт с «Локо» до конца сезона“. 2018-йил 8-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 7-январ.
- ↑ „Григорий Шуховцов продлил контракт с «Локомотивом-Кубанью» на 1 год“. 2018-йил 8-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 7-январ.
- ↑ „Добро пожаловать, Григорий!“. 2020-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 20-июл.
- ↑ „Григорий Шуховцов продолжит карьеру в «Парме»“. 2018-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 23-октябр.