Григорий Илич Улко (1925.5.4, Новосибирск вилояти Карасук тумани Екатерина қишлоғи — 1999.8.4, Самарқанд) — рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1968). Харков рассомлик институтини тугатган (1958). 1959-йилдан Самарқандда. У.нинг ижодий изланишлари мавзули композицияларда ўз аксини топди ("Велосипедчилар", "Афсона", "Биринчи рейс", 1962); асарларида замон руҳи, давр нафаси сезилади, дастгоҳ ва монументал рассомликнинг ифода воситалари уйгунлашиб кетган: "Панжакент фрескаси", "Халқ устаси А.Ҳазратқулов портрети" (1961), "АмуБухоро канали қурувчилари" портретлар туркуми (1964), "Ус т а У. Жўрақулов портрети" (1965), "Сув", "Биринчи сафлар" (1967); "Ургут тамакикорлари" (1971) ва бошқа

У. асарларидан намуналар республика музейлари (жумладан, Ўзбекистон давлат санъат музейи ва бошқалар)да сақланади.