Грин Баку (инглизча Греэн Баку — Яшил Баку, (ўзбекча Яшил Баку)) — нодавлат экология ташкилоти бўлиб, кенг қамровли ижтимоият диққатини Абшерон яримороли маишат чиқиндиларилари муаммосига қаратиш мақсади билан яратилган. Ушбу ташкилот Озарбайжондаги ўзини молиялаштирадиган илк нодавлат ташкилотлардан бири ҳисобланади ва у Греэн Пеаcе, 350.орг каби халқаро мавқега эга бўлган экология ташкилотлари томонидан тан олинган.

Тарихи

2010-йил июл ойида Озарбайжон техника университети биринчи курс талабалари томонидан Фаcебоок саҳифаси ёрдамида яратилган. 2010-йил август ойининг сўнгига қадар фойдаланувчилар сони минг нафаргача кўпаяди. Ташкилотнинг яралган куни деб биринчи аксия ўтказилган вақт ҳисобланади, яъни 2-сентабр 2010-йилда «Дунё иқлим якшанбалиги» (10/10/10) аксиясида Озарбайжон номидан қатнашган.

Асосий фаолияти

Ҳаракатнинг асосий фаолияти кўчаларда маишат чиқиндиларининг камайтирилиши, дараҳдлар экиш, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш ва мактаб ўқувчиларига таълимлар ўтказишдан, шунингдек, давлат волонтер ташкилотлари ишини ташкиллаштиришдан иборатдир. Маишат чиқиндиларини йиғиштириш аксиялари Каспий денгизи пляжларида ва Баку шаҳри марказий кўчаларида ўтказилади. 2010-йил ўтказилган аксиялар натижасида Каспий денгизи қирғоқларидан 15 тоннага яқин чиқинди йиғилган. Ҳар бир аксия қатнашувчилари эса 25 тадан кўп бўлмаган.

Ёрдам фаолияти

Ташкилот фаолияти давомида фаоллар томонидан етим болалар ва қочоқларга ёрдам мақсади билан бир қанча гуманитар аксиялар ўтказилган. 2010-йилнинг 2-ноябрида Озарбайжон Экология ва Табиий ресурслар вазири Ҳусейноглу Багиров ташкилот вакилларини қабул қилади. Ушбу кўриш натижасида «Греэн Баку» ташкилоти барча маҳаллий лойиҳа ва аксияларга қўшилади.

Ташкилот ва бошқарув

Ташкилот устави ҳеч қандай сиёсий аксия ва чиқишларга йўл қўймайди. Атроф-муҳитни ифлослаштираётган инсонларга қарши агрессив ҳаракат қилишни тарафдори эмас. Фаол волонтерлар маъсулиятни ўзаро бўлишган ҳолда ҳар 3 ойда бир марта лидерни сайлайдила. 2011-йил бошланиши ҳисобларига кўра ташкилотнинг 1150 нафар аъзоси бор. Ташкилотнинг барча аъзолари кўнгилли тарзда фаолият кўрсатишади ва ишларнинг барини бепул амалга оширадилар.

  • Гуруҳ лидери (ҳар 3 ойда сайланади) — Айдин Ҳусейнов
  • Молиячи — Леонид Добин
  • Сайт ва форум бўйича ёрдамчи — Элвин Дамиров (ташкилот яратилиши идеясининг соҳиби)
  • Дизайнер — Жамил Асланов
  • Маркетинг — Закия Асланов
  • Фотограф — Саида Ҳусейнова
  • Лойиҳалар бўйича ташкилотчи — Леман Алиева
  • Ижтимоий алоқалар — Севда Мамедова
  • Бош котиб — Валерий Гарбер

Аксиялар

  • 5 сентабр 2010-йил — «Чиқиндисиз Абшерон қирғоғи — Ҳовсани 1»
  • 25 сентабр 2010-йил — «Чиқиндисиз Абшерон қирғоғи — Сумгаит»
  • 26 сентабр 2010-йил — «Чиқиндисиз Абшерон қирғоғи — Ҳовсани 2»
  • 10 октабр 2010-йил — «Велосипедчилар шаҳри»
  • 10 октабр 2010-йил — «Пластиклар ови»
  • 10 октабр 2010-йил — «Ботаника боғи»
  • 7 ноябр 2010-йил — «Чиқиндисиз Абшерон қирғоғи — Билгах»
  • 5 декабр 2010-йил — «Чиқиндисиз Абшерон қирғоғи — Шихов»
  • 21 декабр 2010-йил — «Тоза кўча — Тоза Диёр» — 23-мактаб

Тандиқ

Ташкилот фаолларини асосан ҳам инсонлар ва ҳам Озарбайжон ҳукуматига қарши юмшоқ сиёсат олиб боришларини тандиқ қиладилар. Биринчи аксияларнинг қатнашувчилари кейинчалик қуйидаги ифодани ишлатиб кейинги аксияларда иштирок этишдан бош тортдилар: «Мен бошқаларнинг ташлаган чиқиндисини йиғиштирмайман». Бу нуқтаи назарни ҳукуматга босим ўтказиш ва қоидабузувчиларга қарши агрессив сиёсат олиб боришни яна ҳам тезроқ натижа беради деб ҳисоблаган фаолларнинг бир қисми қўллаб-қувватлайди.

Қизиқ фактлар

  • Фаолият даври мобайнида ташкилот исми бир неча маротаба ўзгарган.
  • «Биргаликда Бакуни тозалаймиз!»
  • «Биз Бакуни тозалаймиз!»
  • «Тоза шаҳар»
  • «Греэн Баку»