Гродно (беларусча: Гродна) — Беларусдаги шаҳар, Гродно вилоятининг маркази. Неман дарёси соҳилида. Дарё пристани. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 307 минг (1998). Кимё ("Химволокно", "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмалари), машинасозлик ва металлсозлик, енгил (тўқимачилик ва кўн поябзал) саноати ривожланган. Мебел фабрикаси бор, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. 3 олий ўқув юрти (шу жумладан университет), 2 театр, тарих-археология музей-қўриқхонаси бор. Гродно 1128-йилдан маълум. 1376-йилдан Литва ва Полшада, £ 1795-йилдан Россия империяси, 1920 – 39 йилларда Полша таркибида. Борисоглебск черкови (ХИИ аср), Кўҳна қаср (ХВИ аср охири), Янги қаср (ХВИИИ аср ўрталари), иеузит костёли (17 – ХВИИИ асрлар) сақланган.

Гродно

беларусча: Гродна
Grodno
Байроқ
Grodno
Герб
Мамлакат Беларус
Вилоят Гродно вилояти
Асос солинган 1128
Илк эслатилиши 1128
Майдон 14,211 км2 (5,487 кв ми)
Расмий тил(лар)и беларус тили ва рус тили
Аҳолиси
 (2023)
358 717
Зичлиги 2515,43 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+3
Телефон коди +375 152
Почта индекс(лар)и 230000—230030, 231700
Автомобил коди 4

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил