Гроссуляр — гранатлар гуруҳига мансуб минерал. Тузилиши крижовник мевасига ўхшаш, лотинча (гроссулариа — крижовник) номи шундан. Кимёвий формуласи Cа3Ал2(СиО4)3 Куб сингонияли, шишасимон ялтирайди. Қаттиқлиги 6,5 — 7,5. Зичлиги 3530 - 3600 кг/м3. Оч яшил, сарғиш, қўнғир, рангсиз кристаллар, агрегатлар. Скарнлар минерали. Шаффоф тури заргарликда ишлатилади. Ўзбекистонда (скарн жинсларда), Австрия ва Швейсария (алп томирларида), Покистон (покистон зумради), Танзания, РФ (Шарқий Сибир)да учрайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил