Георге Гросвенор Тҳомас (талаффузи: Жорж Гросвенор Томас; 1856, Сидней, Австралия – 1923, Лондон, Буюк Британия) – австралиялик ва британиялик постимпрессионист рассом, Шотландиядаги Гласгоw Бойс рассомчилик гуруҳи аъзоси[1].

Георге Гросвенор Тҳомас
Таваллуди 1856-йил
Сидней, Австралия
Вафоти 1923-йил
Лондон, Буюк Британия
Соҳаси рассомчилик (пейзаж)
Оқим постимпрессионизм

Ҳаёти ва ижоди

Гросвенор Тҳомас 1856-йилда Сиднейда туғилган[2][3]. Ёшлигида рассом Англияга кўчиб ўтади. Рассом 1885—1886-йилларда Глазгога ташрифидан сўнг, франсуз реалистларининг Барбизон мактаби ва постимпрессионистлар тамойилларига содиқ қолган рассомлар гуруҳи Гласгоw Бойс аъзолари билан учрашади ва шундан кейин рассомчиликкка қизиқиб, расм чизишни бошлайди. Тҳомас акварел ва мойли бўёқларда асосан пейзаж ва натюрмортларни чизган[2]. Коро Камил ва Чарлес-Франçоис Даубигнйнинг санъат асарлари рассомнинг ижодига сезиларли даржада таъсир кўрсатган.

Гросвенор Тҳомас қироллик санъат академиясида, Шотландия Қироллик академиясида ва Шотландия қироллик акварел рассомлари жамиятида бир неча бор ўз ишлариини намойиш этган. Рассомнинг суратлари Мюнхен ва Дрездендаги кўргазмаларда олтин медаллар билан тақдирланган.

1892-йилдан Гросвенор Тҳомас Шотландия қироллик акварел рассомлари жамиятининг аъзоси. Лондонда яшаганига ҳамда кўп маротаба саёҳат қилганига қарамай, Тҳомас бадиий доираларда доимо Гласгоw Бойснинг аъзоси ҳисобланган[2].

Гросвенор Тҳомас 1923-йилда Лондонда вафот этган[1].

Галерея

Манбалар

Ҳаволалар