Гроздана Олуич (сербча: Гроздана Олујић) — замонавий серб адабиётининг энг муҳим намояндаларидан бири, ёзувчи, таржимон, танқидчи, антолог. Романлар, ҳикоялар тўпламлари, повестлар, болалар ва ёшлар учун асарлар муаллифи. Ярим асрдан ортиқ адабий фаолияти давомида Олуич Сербия ва Югославиянинг энг нуфузли адабий мукофотлари лауреати ва адабий ютуқлари учун Данеброг ордени билан тақдирланган.

Гроздана Олуич
Гроздана Олујић
Таваллуди 30-август 1934-йил
Вафоти 16-март 2019-йил(2019-03-16)
(84 ёшда)
Белград, Сербия
Касби
  • Ёзувчи
  • таржимон
  • муҳаррир
  • танқидчи
Алма матер Белград университети филология факултети
Веб-сайти
www.грозданаолужиc.нет

Биографияси

Гроздана Олуич 1934-йил 30-августда Сербиянинг Ердевик қишлоғида туғилган ва мактабни Бечей шаҳрида тугатган. Белград университетининг фалсафа факултетида инглиз тили ва адабиёти бўйича магистрлик даражасини олган. Шон-шараф Гроздана Олуичга эрта келди. 1958-йил 24 ёшида илк романи „Излет у небо“ ашр этилган. Китоб бесцеллерга айланган, бир қанча Европа тилларига таржима қилинган ва Югославия Республикасининг энг яхши романи учун Халқ маърифати мукофотига сазовор бўлган. Роман саҳнага мослаштирилган ва 1962-йилда китоб асосида Югославия режиссёри Ёван Зиванович „Чудна девожка“ („Ажойиб қиз“) мелодрамасини яратган[1].

60-йилларда нашр этилган „Гласам за лжубав“, „Не буди заспале псе“ ва „Дивлже семе“ романлари, Гроздана Олуични Югославия адабиётининг етакчи муаллифларидан бири сифатида танитган.

1985-йилда нашр этилган „Африcка лжубиčиcа“ тўпламидаги „Игра“ қисқа ҳикояси Арнсберг (Германия) халқаро танловининг бош мукофотига сазовор бўлган. Тўпламдаги деярли барча ҳикоялар хорижий тилларга таржима қилинган ва бутун дунё бўйлаб (Германия, АҚШ, Украина, Россия, Исроил, Ҳиндистон, Буюк Британия, Франсия ва бошқалар) қисқа насрий антологияларига киритилган. 2009-йилда ёзувчи „Гласови у ветру“ романи билан Сербиянинг асосий адабий мукофоти — НИН ҳафталик мукофоти лауреати бўлган[2] .

Гроздана Олуич болалар ва ёшлар учун бир қанча машҳур китоблар муаллифи. Унинг қаламидан „Волшебная метла“ эртаклар тўплами СССРда 1985-йилда юз минг нусхада нашр этилган.

Ижодига бўлган баҳолар

2010-йилда Тел-Авивда бўлиб ўтган „Маппинг Боундариэс, Идентитиэс анд Cонтентион: Тwентй еарс афтер тҳе фалл оф Югославиа“ симпозиумида исроиллик танқидчи ва эссеист Дина Катан Бен-Сион „Голоса на ветру“ романига: "Бундан буён серб адабиётининг ўзига хос „Ёлғизликнинг юз йили“ бор дея таъриф берган[3][4].

Асарлари

Романлар

  • Излет у небо (1958)
  • Не буди заспале псе (1964)
  • Дивлже семе (1967)
  • Гласови у ветру (2009)

Ҳикоялар тўпламлари

  • Африčка лжубиčиcа (1985)
  • Ла Виолетте Африcаине (1992)

Болалар ва ёшлар учун асарлар, эртаклар тўпламлари

  • Гласам за лжубав (1963)
  • Седефна руžа и друге бажке (1980)
  • Небеска река и друге бажке (1984)
  • Звездане Луталиcе (1987)
  • Снезни cвет и друге бажке (2004)
  • Жастук кожи же памтио снове и друге бажке (2007)

Манбалар

  1. ↑ „Čудна девожка“. www.филмови.cом. 2011-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-ноябр.
  2. ↑ „ГРОЗДАНИ ОЛУЖИĆ НИНОВА НАГРАДА“ (ср-РС). Cитй Магазине - Бесплатни магазин за урбани žивотни стил. 2019-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-ноябр.
  3. ↑ „Дес воих данс ле вент“ (фр). Гаиа (2013-йил 11-октябр). Қаралди: 2018-йил 2-ноябр.[сайт ишламайди]
  4. ↑ Радмима Горуп. Гроздана Олужиc, Гласови у ветру. Жоурнал оф тҳе Нортҳ Америcан Соcиэтй фор Сербиан Студиэс, 2009, вол.23, Но.1