Gruna Suxareva
Груна Ефимовна Сухарева (1891-йил 11-ноябр, Киев, Россия империяси – 1981-йил 26-апрел, Москва, РСФСР, СССР) – совет психиатри, СССРда болалар психиатриясининг асосчиси. Илмий адабиётда биринчи бўлиб болалик аутизмининг аломатларини тасвирлаганлиги билан танилган (1925)[1][2]. РСФСРда хизмат кўрсатган фан арбоби.
| Груна Ефимовна Сухарева | |
|---|---|
| Таваллуди |
1891-йил 11-ноябр Киев, Россия империяси |
| Вафоти |
1981-йил 26-апрел Москва, РСФСР, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | психиатр, ўқитувчи |
| Соҳаси | психиатрия |
| Илмий даражаси | фан доктори |
| Илмий унвони | профессор |
| Машҳур шогирдлари | К. С. Лебединская, М. Ш. Вроно, В. Н. Мамсева |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Груна Ефимовна 1891-йил 11-ноябрда Киевда Хаим Файтелевич Сухарев (?—1941) ва Рахила Иосифовна Сухарева (?—1951) оиласида таваллуд топган[3]. 1915-йилда Киев аёллар тиббиёт институтини тамомлаган, шундан сўнг икки йил давомида эпидемиология бўлимида шифокор бўлиб фаолият олиб борган[4]. 1917-йилдан 1921-йилгача Киев руҳий касалликлар шифохонасида психиатр бўлиб ишлаган. Груна болалар ва ўсмирлар саломатлиги институтининг психоневрологик клиникасида ҳам ишлаган. 1921-йилда Москвага кўчиб ўтди ва у ерда болалар ва ўсмирлар учун санаторий ва психоневрологик даволаш муассасаларини ташкил қилди.
Груна Сухаревна 1933-йилдан 1935-йилгача Харковда психиатрия кафедрасини бошқарди. 1935-йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1935-йилда Марказий тиббиёт фанларини ўрганиш институтида болалар психиатрияси кафедрасига асос солди ва 1965-йилгача унга раҳбарлик қилди. 1938-йилдан 1969-йилгача РСФСР Психиатрия институтида болалар психози бўйича клиника мудири бўлиб фаолият олиб борди (клиникада 1979-йилгача ишлаган). Сухарева кўп йиллар давомида П. П. Кашченко номидаги психиатрия шифохонасининг илмий раҳбари бўлган. Бутуниттифоқ, Бутунроссия ва Москва невропатологлар ва психиатрлар жамияти бошқаруви аъзоси ҳамда Москва невропатологлар ва психиатрлар жамияти болалар бўлимининг раиси эди.
Сухарева 1981-йил 26-апрелда Москвада вафот этди ва Востраковский қабристонига дафн қилинди[5]. Москва Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2015-йил 26-мартдаги 243-сон буйруғи билан 2015-йил 18-майдан бошлаб Москвадаги болалар ва ўсмирларнинг руҳий саломатлиги илмий-амалий марказига (собиқ болалар психози клиникаси) Г. Й. Сухарева номи берилди. Марказ Москва, 5-Донской проспекти, 21-уйда жойлашган бўлиб, 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини даволаш бўйича етакчи ихтисослаштирилган тиббий муассаса ҳисобланади[6].
Опаси – Мария Ефимовна Сухарева (1897—1991), педиатр-инфексионист, тиббиёт фанлари доктори (1946), профессор (1947)[7][8].
Маҳаллий психиатриянинг ривожланишига қўшган ҳиссаси
20-асрнинг бошларида болалар психиатрияси фан сифатида дунёда мавжуд эмас эди ва болалик психозларига бағишланган бир нечта илмий ишлар асосан казуистик кузатишларга асосланган эди. Бироқ, бу илмий ишларнинг (де Санcтис, Wейгандт, Геллер) қиймати шундаки, улар ҳатто ёш болаларда ҳам психозларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши мумкинлигини тасдиқладилар. Бундан ташқари болалар психозлари клиникасини тизимли ўрганишга туртки бердилар. 1920-йиллардан бошлаб бу тадқиқотлар ёш совет психиатри Груня Сухарева[9] томонидан ижодий ишлаб чиқилди ва бойитилди.
Сухарева руҳий касалликнинг эволуцион биологик консепсиясини ишлаб чиқди. Бунда ёшга боғлиқ реактивлик омилининг болалар ва ўсмирлардаги турли хил руҳий касалликларнинг клиник кўринишларига таъсирини ўрганди. Груна Ефимовна биринчи бўлиб болалик ва ўсмирлик давридаги руҳий касалликнинг индивидуал нозологик шаклларини тасвирлаб берди. Л. Каннер ва Ҳ. Аспергер томонидан болалик аутизмининг классик таърифларидан 20 йил олдин, Груна шунга ўхшаш ҳоларларни[10][11][12] аниқлади.
Груна Сухарева шизофрения динамикасининг қонуниятларини, унинг бошланишининг оғирлиги ва жараённинг ривожланиш сур’атига таъсирини аниқлади. Биринчи бўлиб шизофрениянинг учта турини аниқлади: доимий суст, ҳужумлар ва аралаш.
Манбалар
- ↑ „Сукҳарева—Приор то Аспергер анд Каннер“. 2022-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 17-январ.
- ↑ „Трибуте то Груня Эфимовна Сукҳарева, тҳе wоман wҳо фирст десcрибед инфантиле аутисм“. 2021-йил 11-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 17-январ.
- ↑ „Надгробный памятник Г. Е. Сухаревой и её родителей на Востряковском еврейском кладбище“. 2015-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 6-январ.
- ↑ „Г. Е. Сухарева. К 120-летию со дня рождения“. 2014-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 14-феврал.
- ↑ „Могила Г. Е. Сухаревой на Востряковском еврейском кладбище“. 2015-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 6-январ.
- ↑ „ГБУЗ «НПЦ ПЗДП им. Г. Е. Сухаревой ДЗМ»“. 2017-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 11-июн.
- ↑ „Российская еврейская энциклопедия“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-июн.
- ↑ „Надгробный памятник М. Е. Сухаревой на Введенском кладбище“. 2015-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-июн.
- ↑ „Ушаков Г. К. Детская психиатрия“. 2017-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-июл.
- ↑ „А. В. Горюнов Г. Е. Сухарева (к 120-летию со дня рождения)//Журнал неврологии и психиатрии.- 2012.- № 4“. 2014-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 14-феврал.
- ↑ „Дид А Совиэт Псйчиатрист Дисcовер Аутисм Ин 1925?“. 2019-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 17-январ.
- ↑ „Жеwиш гениус: Груня Сукҳарева, тҳе дисcоверер оф чилд аутисм“. 2019-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 17-январ.