Gruppa krovi
„Группа крови“ (русча: Группа крови, яъни „Қон гуруҳи“) — „Кино“ рок мусиқа гуруҳининг айни ном билан 1988-йил эълон қилинган студиявий албомига киритилган қўшиқ. Гуруҳ репертуаридаги энг таниқли ашулаларнинг бири. „Группа крови“ албомига киритилган биринчи трек. Қўшиқ премераси 1987-йилнинг 3-июнида Ленинград рок-клубининг бешинчи фестивалида бўлиб ўтди.
| „Группа крови“ | ||||
|---|---|---|---|---|
| „Кино“ қўшиғи | ||||
| Группа крови албомидан | ||||
| Чиқарилган санаси | 1988 | |||
| Ёзиб олинган | 1987 | |||
| Жанр | ||||
| Давомийлиги | 04:46 | |||
| Лейбл | Голд Cастле Реcордс | |||
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Виктор Сой | |||
| „Группа крови“ хронологияси | ||||
| ||||
| Клипи | ||||
| „Группа крови“ ЁуТубеда | ||||
„Русский репортёр“ журнали 1917-2017-йиллардаги энг муҳим русча қўшиқларни аниқлаш учун ўтказган сўровномада „Группа крови“ иккинчи ўринни эгаллади[1]. Рус драматурги ва журналисти Александр Житинский „Группа крови“ албомига ёзган тақризида „Группа крови“ қўшиғини энг сара қўшиқлардан бири деб номлади[2].
Қўшиқ режиссор Рашид Нугмановнинг „Игла“ филми саундтрекига киритилганидан кейин янада оммалашди. 2008-йил „Гранд Тҳефт Ауто ИВ“ ўйини саундтрекига киритилганидан кейин эса хорижий тингловчилар орасида ҳам танилди. Бугунга қадар „Ю-Питер“, „Инспектор“ рус гуруҳлари, „ЙБ[эн]“ корейс гуруҳи ҳамда „Шири“ мексикан гуруҳлари томонидан „Группа крови“ ашуласининг ўндан ошиқ кавер версияси ёзилган. 2019-йилнинг 21-июлида „Металлиcа“ гуруҳи ашулани Москвада берган консерти давомида рус тилида ижро этди.
Ашуланинг „Блоод Тйпе“ деб номланувчи инглизча версияси ҳам мавжуд. Мазкур версия Франсияда ёзиб олинган бўлиб, 2002-йил „Последние записи“ терма албомида эълон қилинди. Шунингдек, гуруҳ азолари Юрий Каспарян ва Георгий Гурянов ашуланинг диско-версиясини ҳозирлаган, аммо Виктор Сой бу версия эълон қилинишига йўл қўймаган.
Жамоа
- Виктор Сой — вокал, қўшимча ритм-гитара
- Георгий Гурянов — Ямаҳа РХ-11 драм-машинасини дастурлаш, бек вокал
- Юрий Каспарян — соло-гитара
- Андрей Сигле — клавишалар
- Алексей Вишня — микслаш
- Сергей Крисанов — албом муқоваси
Манбалар
- ↑ „Cто главных песен на русском языке (1917—2017)“. 2019-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-май.
- ↑ „С. А. Петрова «Война и мир в альбоме „Группа крови“ группы „Кино“»“. 2017-йил 4-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-апрел.