Gruzin yozuvi
Грузин ёзуви — грузин тилидаги мустақил ёзув тизими. Сўнгги тадқиқотларга кўра, грузин ёзуви шарқий оромий ёзуви асосида, тахминан милоддан аввалги ИИИ асрда юзага келган. Кейинчалик юнон ёзуви таъсирида ўзгаришларга учраган. Масалан, ёзув йўналиши, алифбодаги тартиби ўзгарган, баъзи унлилар ҳам ўзлаштирилган.
Грузин ёзувининг ривожланиш жараёнида бир-биридан кескин фарқланадиган 3 шакли пайдо бўлган: 1) сарлавҳаларда учрайдиган (мтаврули) шакли; 2) сатрий ёзув (нусхуру) ва 3) аслзодалар ёзуви (хуцури). Учинчиси аввалги икки туридан кескин фарқ қилган. Бу ёзув асосан черковларда, шунингдек, ҳарбий соҳада, аслзодаларнинг ёзишмаларида қўлланган. Янги грузин ёзуви китоб нашри бошланиши туфайли юзага келган (1709-йил). Ҳозир грузин ёзуви қатъий фонологик тартибга асосланган (ҳар бир фонема маълум графемага тўғри келади), 33 белгидан иборат алифбо — 5 унли, 28 ундошга эга. Босма матнларда, одатда, бош ҳарф бўлмайди.
Кўриниши
Турлари
Грузин ёзувлари грузин тилида ёзиш учун ишлатиладиган учта ёзув тизимидан иборат. Булар: Асомтаврули, Нусхури ва Мхедрули. Тизимлар ташқи кўринишидан фарқ қилса-да, уларнинг ҳарфлари бир хил номлар ва алифбо тартибида бўлиб, чапдан ўнгга горизонтал равишда ёзилади. Учта скриптдан бир вақтлар Грузия Қироллигининг фуқаролик қирол ёзуви бўлган ва асосан қироллик низомлари учун фойдаланилган Мхедрули услуби ҳозир замонавий грузин ва унга алоқадор картвел тиллари учун стандарт скрипт ҳисобланади. Асомтаврули ва Нусхури эса фақат грузин православлари томонидан қўлланади. Шунингдек, черков, тантанали диний маросим матнларда ва иконографияда ҳам фойдаланилади[1].
Манбалар
- ↑ Униcоде Стандард, В. 6.3. У10А0, п. 3
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Викиомборда „Грузин ёзуви“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- „Униcоде Cоде Чарт (10А0–10ФФ) фор Георгиан сcрипц“. (105 КБ)
- „Транслитератион оф Георгиан“. (105 КБ)