Грузинлар

Грузинлар, гуржилар ёки картвеллер (ўзларини картвели деб атайдилар) – халқ, Грузиянинг асосий аҳолиси (3787 минг киши). Россияда 131 минг киши. Умумий сони 4,15 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Шунингдек, Озарбайжон, Украина, Греция, Қозоғистон, Туркия, Эрон ва бошқа мамлакатларда ҳам яшайди. 17 та субетник гуруҳга бўлинган: ажарлар, гурийлар, имеретинлар, картлилар, кахетинлар, хевсурлар, мегреллар, сванлар, жавахлар ва бошқа Грузин тилида сўзлашади. Диндорлари – асосан православлар, бир қисми (ажарлар, месхилар гуруҳи) – мусулмон-суннийлар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил