Gruziya umidi
"Грузия умиди" (грузинча: საქართველოს იმედი) — православ икона. Тбилисидаги Цминда Самеба соборида жойлашган.
Тарихи
"Грузия умиди" иконасини ясаш ғояси Бутун Грузия католикос-патриархи Иля ИИ’га тегишли. Ушбу икона фақат ибодатга келувчиларнинг хайр-эҳсонлари эвазига ясалиб, маблағ уч йил давомида йиғилган[1].
Икона устида Бека Вардукадзе, Давид Тевдорашвили, Заза Сагиани ва Виктор Тодуалар ишлаган. Уларга диякон Яков Абашидзе[1] раҳбарлик қилган.
Ушбу иконани ясаш учун 30 кг олтин сарфланган. Шунга кўра, унинг моддий қиймати 27 миллион АҚШ долларини ташкил этади[2].
2011-йил декабр ойида иконани Патриархликдан ибодат маросимлари ўтказиш орқали Авлиё Биби Марям Сион черковига олиб келинди, у ерда кичик параклис хизмати ўтказилди ва кейин тантанали равишда Цминда Самеба соборига киритилди. Ушбу тадбир Иля ИИ тахтга ўтирганининг ўттиз тўрт йиллигига тўғри келди. Икона қутиси соборга бир ҳафта олдин етказиб берилганди[3][4].
Тавсифи
3 метрга 3 метр ўлчамдаги икона минанкари (клоисоннé эмал) услубида ясалган ва олтин ҳамда қимматбаҳо тошлар билан безатилган. Унда насронийлик динининг 432 авлиёси[2][5] тасвирланган. Юқори томонда Муқаддас Уч Бирлик тасвири, марказда Бокира Марям қизнинг тасвири, унинг ҳар икки томонида бош фаришталар Микоил ва Жаброил акс этган. Иконанинг ўнг томонида биринчи чорланган Саинт-Эндрю ва азиз Жорж тасвири, чапда эса — азиз Николай ва Нина кўзга ташланад. Шунингдек, иконада жафокашлар, руҳонийлар ва бошқа азизлар, хусусан, Қурувчи шоҳ Довуд ИВ ва авлиё Шио Мгвимский тасвирлари мавжуд[6][7].
Илия ИИ'га ко'ра, икона мо''жизавий хусусиятларга эга[6].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „В Тбилиси прошло торжественное молитвенное шествие с новосозданной иконой «Надежда Грузии»“ (ру). Православие.ру (2011-йил 27-декабр).
- ↑ 2,0 2,1 „Надежда Грузии“ (ру). Вятская и Слободская епархия (2018-йил 16-ноябр).
- ↑ „Икона «Надежда Грузии» доставлена в Кафедральный собор Пресвятой Троицы“ (ру). Грузинформ — грузинское информационное агентство (26.12 2011).
- ↑ „В Тбилиси представили икону "Надежда Грузии"“ (ру). Спутник Георгиа (2011-йил 25-декабр).
- ↑ „Центральный кафедральный собор Самеба“ (ру). ИНГЕО Гроуп. 2020-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-июн.
- ↑ 6,0 6,1 „Икона ʻНадежда Грузии’“ (ру). Международный благотворительный фонд Католикоса-Патриарха Всея Грузии Илии ИИ-го (2011-йил 24-декабр). 2020-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-июн.
- ↑ „Цминда Самеба и икона грузинского православия“ (ру). Радио Вера.