Гуанако (Лама гуанаcоэ) — туясимонлар оиласининг ламалар уруғига кирадиган сут эмизувчи ҳайвон. Танасининг уз. 120 — 175 см, ягринидан баландлиги 90 — 100 см, оғирлиги 48 — 96 кг . Фақат Жан. Американинг аҳоли кам яшайдиган Анд баланд тоғли чала чўл минтақасида яшайди. Пода бўлиб юради. Гўшти ва териси учун овланади. Сони камайиб бормоқда. Хонаки ламаларнинг ёввойи аждоди (қаранг Ламалар).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил