Гуанидин, (НҲ,)2C=НҲ - рангсиз кристалл. Кучли ишқор, ишқорий металлар гидроксидларига яқин туради мол. м. 59,07 суюқланиш температураси 50°. Гигроскопик, ҳаводан СО2 ва сувни ютиб юмшайди. Гуанидин сувда гидролизланиб мочевина ҳосил қилади. (29°да 20 сўткада 50% гача). Кислоталар билан реаксияга киришиб гидролизга чидамли тузлар ҳосил қилади. Осон алкилланади, ишқорлар иштирокида кислоталар эфирлари таъсирида ацилланади. Саноатда гуанидин ва унинг тузлари тегишли аммоний тузларини мочевина ёки изианогуанидин билан бирга қиздириш, шунингдек, сиангуанидиннинг сувдаги эритмасини гидрогенолиз қилиш йўли билан олинади. Гуанидин ҳосилалари фаол бактерицид ва фунгицидлар. Гуанидин пиримидин, оксазол ва бошқа бирикмалар синтезида хом ашё бўлиб хизмат қилади. Тузлари саноатда сурков мойларида қўшимча, коррозия ингибиторлари, боғловчи моддалар сифатида ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил