Гуантанамо қамоқхонаси (инглизча: Гуантанамо Бай детентион cамп) — АҚШ ҳукумати томонидан турли жиноятларда, хусусан, терроризм, душман томонида туриб уруш олиб боришда айбланган шахслар учун қамоқхонадир. Кубанинг Гуантанамо кўрфазидаги АҚШ томонидан муддациз ижарага олинган ҳарбий денгиз базасида жойлашган. Гуантанамо шаҳридан 30 км узоқликдадир. 2021-йил июл ҳолатига кўра ақамоқхонада 39 киши сақланган[1].

Тарихи

Қамоқхона 2002-йил январда Афғонистондан „исломий экстремистлар“ томонида туриб жанг қилганликда айбланган 20 киши олиб келинган вақтда очилган. 2002-йилдан 2006-йилгача турмага АҚШ ҳарбийлари томонидан Афғонистон ва Ироқда қўлга олинган 750 дан ортиқ маҳбус сақланган. АҚШ ҳарбийларининг сўзларига кўра уларнинг ҳаммаси Ал-Қоида ва Толибон гуруҳлари томонида туриб жанг қилганлар.

Гуантанамода шунингдек, АҚШ Хитойга экстрадиция қилишни рад этган Шарқий Туркистон озодлиги ҳаракати аъзолари ҳам сақланади[2].

Қамоқхонани ёпишга ҳаракат

2009-йил 21-январда АҚШ президенти Бараcк Обама қамоқхонани ёпиш ҳақидаги буйруқни имзолади. У бир йил ичида ёпилиши керак эди. Базада судлар ўтказилиши 120 кунга тўхтатиб қўйилди. Бироқ, президент имзолаган ҳужжатга амал қилинмади, қамоқхона ҳалигача ишлаб турибди[3].

2013-йил сўнгида Бараcк Обама қамоқхонани яна бир марта ёпишга уринди[4]. У қамоқхонани ёпишни кўзда тутувчи қарорни имзолади. Аммо ундан кейинги президент – Доналд Трумп бу қарорни бекор қилганини маълум қилди ва қамоқхонага янги маҳбусларни жойлашга рухсат берди[5][1]. 2021-йил апрел ойида қамоқхонанинг 7-бўлими ёпилди (2006-йилда очилган)[6].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Администрация Байдена выдала заключенного из тюрьмы на базе Гуантанамо“. Подданный Марокко, содержавшийся в спецтюрьме США с 2002 года, передан властям этой страны. Президент Байден обещал закрыть пенитенциарное учреждение (ру-РУ). Деуцче Wелле (2021-йил 19-июл). Қаралди: 2021-йил 19-июл.
  2. ↑ Керрй Думбаугҳ, "Чина-У.С. релатионс: Cуррент Иссуэс анд Имплиcатионс фор У.С. Полиcй, " CРС Репорт фор Cонгресс 1-октабр 2007-йил, п. 28.
  3. ↑ газета.ру: МИД России обвиняет США
  4. ↑ Обама снова призвал закрыть тюрьму в Гуантанамо
  5. ↑ В США могут увеличить число заключенных в Гуантанамо
  6. ↑ „Кубада жойлашган Гуантанамо қамоқхонасидаги «махфий» бўлимлардан бири ёпилди“. Бугун.уз. 2021-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 05-04-2021.