Гуарани тили - Жанубий Америка индейслари тили. Тупи-гуарани тиллари оиласига мансуб. Гуарани тили Парагвай ва Бразилиянинг Мату-Гросу ва Парана вилоятлари ҳудудларида ҳамда Аргентина (Мисонес, Гран-Чако, Корриентес, Формоса)да тарқалган. Гуарани тили лексиканинг 30 — 40% ини испан тилидан ўзлашган сўзлар ташкил этади. Боливиядаги индейсларнинг тили ҳам Гуарани тили номи билан аталади (11 минг киши сўзлашади). Парагвайда гарчи испан тили расмий тил бўлсада, аҳолининг 90%и (3 млн. киши) Гуарани тилида сўзлашади. Бу тилда газеталар, китоблар нашр этилади, радиоэшиттиришлар берилади. Мактаб таълимида ҳам қўлланади. Ёзуви лотин алифбосига асосланган.

Гуарани тили
Миллий номи Аваñэ'ẽ, Гуаранí
Мамлакатлар Парагвай, Аргентина, Бразилия, Боливия
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 4.800.000 (1995)
Туркумланиши
Тил оиласи Индейс тиллари
Алифбоси лотин
Тил кодлари
ИСО 639-1 гн
ИСО 639-2 грн
ИСО 639-3 гуг

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил