Губанлар, дўрдоқ балиқлар (Лабридаэ) — окун (олабуға)симон балиқлар туркумининг бир оиласи. Кўпчилик турлари танасининг уз. 10 — 30 см, вазни 250 г ча; баъзи турларининг уз. 1,8 м га, вазни эса 27 кг га етади. 400 турни ўз ичига олган 50 га яқин уруғи маълум. Тропик ва мўътадил иқлимли денгизларда учрайди; бир қанча турлари сув ўтлари ёки маржон полиплар орасида яшайди. Ранги яшаш муҳитига мослашган ялтироқ, тиниқ бўлади. Қора денгиз ва Азов денгизида 8 тури бор. Майда умуртқасиз ҳайвонлар, қисқичбақасимонлар, моллюскалар ва б. билан озиқланади; ўсимликхўрлари ҳам бор. Кўпинча сув ўтлари орасига тухум ташлаб кўпаяди; кам овланади[1] .

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Губанлар“ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Г-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил