Гудермес — Россия Федерациясининг Чеченистон Республикасидаги шаҳар (1941-йилдан). Темир йўл тугуни. Тиббиёт асбоблари, ғишт, консерва заводлари, темир йўл транспортига хизмат қиладиган корхоналар фаолият кўрсатган. Г. атрофидан нефт қазиб чиқарилади. Аҳолиси 40 минг киши (1991), лекин 1990-йиллар охирига келиб аҳолининг бир қисми уруш туфайли шаҳарни ташлаб кетишга мажбур бўлди. Шу боис ҳозирги кунда ишлаётган корхоналар сони кам.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил