Гудзон, Хадсон (инглизча: Ҳудсон) — АҚСҲ шарқидаги дарё. Узунлиги 492 км. Ҳавзасининг майд. 35 минг км2. Аппалачи тоғларидан бошланади. Юқори оқимида остона ва шаршара кўп. Атлантика океанига қуйилади. Қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи 630 м1/сек. Баҳорда тулиб оқади. Сув режими тўғонлар билан тартибга солинган. Қуйилиш еридан Трои ш.гача кема катнайди. Г.— Ню-ЁркСтейт-Баржканал сув йўли системасининг муҳим қисми. Дарёга йирик ГЕСлар қурилган. Қуйилиш жойида Ню-Ёрк ш., дарё бўйлаб Трой, Олбани, Хадсон, Кингстон ш.лари жойлашган. Г.ни 1609 йилда Г. Гудзон кашф қилган ва тавсифлаган, дарё унинг номи билан аталган.

Гудзон (дарё)


Жойлашуви
Давлат

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил