Guglielmo Marconi
Гуглиэлмо Марcони (талаффузи: Гуглиэлмо Маркони) (1874.25.4, Болоня - 1937.20.7, Рим) — италиялик радиотехник ва тадбиркор. Мунтазам илм олмаган. Электромагнит тўлқинлар ҳақида асосий маълумотларни италян физиги А. Ригидан олган, унинг раҳбарлигида ўсмирлик даврида физика билан шуғулланган. 1896-йилда Буюк Британияга кўчган ва у ерда электромагнит тўлқинлар ёрдамида сигнал бериш тажрибаларини ўтказган. 1897-йилда симсиз телеграфлаш усулига тегишли ихтиросига патент олган, аксиядорлик жамиятини ташкил қилган (1897). Алоқа воситаси сифатида радиони ривожлантирган. 1901-йилда Атлантика океани орқали радиоалоқа ўрнатган. Нобел мукофоти лауреати (1909; К. Ф. Браун билан ҳамкорликда)[1].
| Гуглиэлмо Марcони | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
25-апрел 1874-йил Болоня |
| Вафоти |
20-июл 1937-йил Рим |
| Миллати | Италиялик |
| Соҳаси | радиотехник |
| Мукофотлари | Нобел мукофоти |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |