Гуго капет (Ҳугуэс Cапет; Cапатус) (тахминан 940—996) — франсуз қироли (987-йилдан) Капетинглар сулоласи асосчиси. Людовик В Каролинг (қаранг Каролинглар) вафотидан кейин қирол этиб сайланган. Г. К. номигагина қирол бўлиб, унинг ҳокимияти фақат домен ерлари (Париж ва Орлеанни ўз ичига олган)гагина тарқалган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил