Гугуртга кетиб (русча: За спичками, фин: Тулитиккужа лаинаамасса) – СССР-Финландия киночилари томонидан Мосфилм ва Суомифилм киностудияларида 1980-йилда суратга олинган комедия[1].

Гугуртга кетиб
Файл:Гугуртга кетиб.жпг
Режиссёр(лар) Леонид Гайдай
Ристо Орко
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Оригинал песа:
Алгот Унтола
Экранзация:
Леонид Гайдай
Тапио Вилппонен
Владлен Бахнов
Ристо Орко
Ролларда Евгений Леонов
Вячеслав Невинний
Георгий Вицин
Рита Полстер
Ритва Валкама
Сергей Филиппов
Бастакор(лар) Александр Зацепин
Премера
санаси
Давомийлик 94 дақиқа (Совет версияси)
100 дақиқа (Фин версияси)
Мамлакатлар Совет Иттифоқи
Finlandiya bayrogʻi Финландия
Тил Рус тилида / Фин тилида

Сюжети

Антти Иҳалаинен рафиқаси Анна-Лиза билан Липери жамоатидаги фермада бахтли яшайди. Бир куни, Иҳалаиненнинг уйида гугурт тугаб, финлар жуда яхши кўрадиган қаҳва қайнатиш учун олов ёқадиган гугурт йўқ бўлганда, Анна-Лиса уни қўшниси Ҳйвариненга гугурт учун юборади.

Агар Иҳалаинен йўлда эски дўсти Жусси Ватанен билан учрашиб қолмаганида, аллақачон гугуртни топган бўлар эди. Бева қолган Жусси Иҳалаинендан Ҳйвариненнинг қизи Анна-Каисани ўзига совчи бўлишни сўрайди. Ҳйвариненни уйига келиб, дўстини узоқ мақтайди. Антти Ҳйваринени уйига ташрифининг асл мақсади нима эканлигини дарҳол унутади ва гугурциз қайтиб кетади.

Яқин атрофдаги шаҳарлик тикувчи Таҳво Кенонен мижоз билан маст ҳолда суҳбатда, у Анна-Лизани анчадан бери яхши кўрганини, аммо Антти Иҳалаинен уни калтаклаганини айтади. Таҳво Кенонен эски севгилисини кўриш ҳақида ўйлайди.

Айни пайтда, Иҳалаинен Жуссига муваффақиятли ўтган совчилик ҳақида хабар беради ва дўстлар келиннинг оиласига совғалар, Ҳйваринен учун ароқ сотиб олиш учун Жоки шаҳрига боришга қарор қилишади. Ушбу маҳсулотга янги шиша сотиб олмаслик учун Жусси шкафдан эскисини топади.

Айтиш керакки, дўстлар Антти ва Жуссининг ўзлари 10 йил давомида ичишни ташлашганди. Гап шундаки, бундан 10 йил муқаддам маст бўлиб, тегирмончи билан жуда қаттиқ жанжаллашганди. Унинг тўрт қовурғасини синдириб, етказилган маънавий ва жисмоний зарарнинг ўрнини қоплаш учун улар жабрланувчига тўртта сигир (ҳар бир синган қовурға учун) беришлари керак эди. Шу кундан бошлаб улар ароқ ичмасликка қасам ичишганди[2].

Бахтга қарши, ўша шишада ҳали ҳам ароқнинг ярми бор эди. Гарчи Жусси дастлаб „бу жирканч нарсани тўкиб ташлашни“ таклиф қилган бўлса-да, охир-оқибат чидай олмайди. Сўнг улар шаҳарга йўл олдилар. Улар ўзларига дуч келган тикувчи Таҳво Кеноненни қўрқитиб, уни калтаклашига сал қолади. Йўл-йўлакай уларга дуч келган машҳур ғийбатчи Вилле Ҳуттуненга улар Америкага кетишларини, у ерда абадий қолишлари мумкинлигини ҳазил билан айтишганди. Ҳуттунен бу хабарни тезда бутун ҳудудга тарқатди.

Миш-миш Анна-Лизанинг қулоғига етиб боради. У эрининг нега узоқ вақт давомида қўшниларидан қайтмаганидан хавотирлана бошлаганди. Бу янгиликдан илҳомланган Таҳво Кенонен „қолган бева аёл“ Анна-Лизага турмуш қуришни таклиф қилишга шошилади. Бу вақтда шаҳарга келган Антти ва Жусси уйга қайтишга шошилмаётганди. Ниҳоят, Иҳалаинен уйига қайтади ва Таҳвони таъзирини беради.

Ролларда

Линклар

Манбалар

  1. ↑ 1936-йилда чиққан фин версияси ҳам бор
  2. ↑ Китобда тегирмончи ўрнига Нииранен исмли бир деҳқон қурбон сифатида тилга олинган.