Франcисcо Гуиллермо Очоа Магаñа (талаффузи: Франсиско Гилермо Очоа Магаñа; 1985-йил 13-июнда Мексикада туғилган) — мексикалик футболчи, „Амéриcа“ футбол клуби дарвозабони ва сардори ҳамда Мексика терма жамоаси вице-сардори.

Гуиллермо Очоа
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Франcисcо Гуиллермо Очоа Магаñа
Таваллуд санаси 1985-йил 13-июл (1985-07-13) (41 ёш)
Таваллуд жойи Гуадалажара, Мексика
Бўйи 1.83 м
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Амéриcа
Рақами 13
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2004—2011 Амéриcа 239 (0)
2004 → Сан Луис (ижара) 1 (0)
2011—2014 Ажаccио 112 (0)
2014—2017 Мáлага 11 (0)
2016—2017 → Гранада (ижара) 38 (0)
2017—2019 Стандард Лиèге 78 (0)
2019— Амéриcа 118 (0)
Миллий терма жамоа
2004 Мексика У23 6 (0)
2005— Мексика 132 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 22-октябр учун)

Клублардаги фаолияти

Гуиллермо Очоа Мексиканинг „Амéриcа“ футбол клуби сафида 2004-йилда „Монтеррей“ футбол клубига қарши Мексика чемпионатида дебют қилган. Гуиллермо Очоа 2005-йилда ўзининг биринчи чемпионлигини қўлга киритган ва 2011-йилгача Американинг асосий дарвозабони бўлган. Гуиллермо Очоа клуб учун барча мусобақаларда 300 га яқин ўйин ўтказган. 2011-йилнинг ёзида у франсузларнинг „Ажаccио“ жамоасига ўтган. Гуиллермо Очоа жамоада уч мавсум ўйнаган, шундан сўнг „Ажаccио“ 2014-йилда Лигани тарк этган ва клубнинг дарвозабон билан шартномасини тугатган.

2005-йилдан Мексика терма жамоаси аъзоси бўлган. Гуиллермо Очоа миллий терма жамоадаги илк ўйинини Венгрия терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида ўтказган ва у 2:0 ҳисобида мексикаликлар фойдасига ҳал бўлган.

2004-йилда Мексика Олимпия терма жамоаси таркибида Гуиллермо Очоа Афина Олимпиадасида иштирок этган[1]. 2014-йил 1-августда Гуиллермо Очоа „Мáлага“ футбол клуби билан уч йиллик шартнома имзолаган[2]. 2016-йилнинг 5-мартида Гуиллермо Очоа Ла Лигадаги дебютини „Депортиво Ла Cоруñа“ футбол клубига қарши ўтказган[3].

Халқаро фаолияти

2006-2010-йилги жаҳон чемпионатларида Гуиллермо Очоа Мексика терма жамоасининг учинчи дарвозабони сифатида иштирок этган. Аммо, майдонга тушмаган[4].

CОНCАCАФ олтин кубоги-2011 турнирининг биринчи босқичида Салвадор терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг (5:0) Гуиллермо Очоа терма жамоанинг бошқа тўрт нафар футболчиси билан бирга ўйинларда иштирок этишдан четлаштирилган[5]. Дисквалификация таҳдиди остида қолган Гуиллермо Очоа „Ажаccио“ футбол клуби билан шартнома имзоламаган.

2014-йил 13-июн куни Гуиллермо Очоа Жаҳон чемпионатида дебют қилган ва Мексика терма жамоасининг 2014-йилги Жаҳон чемпионатининг Камерун жамоасига қарши биринчи ўйинида ғалаба қозонган. 17-июн куни турнир мезбонлари Бразилия терма жамоасига қарши кечган баҳсда мексикалик дарвозабон ўз дарвозаси томон йўллаган 8 та зарбани қайтарган[6][7].

2015-йилда Гуиллермо Очоа CОНCАCАФ олтин кубогини қўлга киритган[8][9]. Турнирда у Куба, Гватемала, Тринидад ва Тобаго, Коста-Рика, Панама ва Ямайка терма жамоаларига қарши ўйинларда иштирок этган[10][11].

Статистикаси

Жамоа Мавсум Лига Кубок Континентал Бошқа Жами
Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Амéриcа 2003—2004 12 0 — 5 0 — 17 0
2004—2005 31 0 — 4 0 — 35 0
2005—2006 30 0 — — 3 0 33 0
2006—2007 42 0 — 17 0 — 59 0
2007—2008 26 0 — 9 0 — 35 0
2008—2009 32 0 3 0 - - 35 0
2009—2010 28 0 4 0 - - 32 0
2010—2011 38 0 — 7 0 — 45 0
Жами 239 0 7 0 42 0 3 0 291 0
Сан Луис (ижара) 2004—2005 1 0 — — — 1 0
Ажаccио 2011—2012 37 0 2 0 - - 39 0
2012—2013 38 0 1 0 - - 39 0
2013—2014 37 0 1 0 - - 38 0
Жами 112 0 4 0 — — 116 0
Мáлага 2014—2015 — 6 0 — — 6 0
2015—2016 11 0 2 0 — — 13 0
Жами 11 0 8 0 — — 19 0
Гранада (ижара) 2016—2017 38 0 1 0 — — 39 0
Стандард Лиèге 2017—2018 38 0 — — — 38 0
2018—2019 40 0 — 8 0 — 48 0
Жами 78 0 — 8 0 — 86 0
Амéриcа 2019—2020 29 0 — 2 0 — 31 0
2020—2021 32 0 — 7 0 — 39 0
2021—2022 37 0 — — — 37 0
2022—2023 20 0 — — — 20 0
Жами 118 0 — 9 0 — 127 0
Умумий фаолиятида 597 0 20 0 59 0 3 0 679 0

Манбалар

  1. ↑ „Очоа вернулся в мексиканскую Америку“ (эн). cлубамериcа.cом.мх (2019—08—07). 2019-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-август.
  2. ↑ „Мексика ВС. Коста-Рика 1:0“ (ру). соccерwай.cом (2015—07—20). 2015-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-июл.
  3. ↑ „Депортиво Ла-Корунья ВС. Малага 3:3“ (ру). соccерwай.cом (2016-йил 5-март). 2016-йил 16-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 8-сентябр.
  4. ↑ „Ямайка ВС. Мексика 1:3“ (ру). соccерwай.cом (2015—07—27). 2015-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-июл.
  5. ↑ „Мексиканцев оправдали“. 2014-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 18-июн.
  6. ↑ „Очоа — лучший игрок матча Бразилия — Мексика“. 2014-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 18-июн.
  7. ↑ „Сcолари фулл оф праисе фор Очоа дисплай“. 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 18-июн.
  8. ↑ „Мексика ВС. Куба 6:0“ (ру). соccерwай.cом (2015—07—10). 2015-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-июл.
  9. ↑ „Гватемала ВС. Мексика 0:0“ (ру). соccерwай.cом (2015—07—13). 2015-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-июл.
  10. ↑ „Панама ВС. Мексика 1:2“ (ру). соccерwай.cом (2015—07—23). 2015-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-июл.
  11. ↑ „Мексика ВС. Тринидад и Тобаго 4:4“ (ру). соccерwай.cом (2015—07—16). 2015-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-июл.