ГУЖОН (Гоужон) Жан (тахминан 1510— 1564/68, Болоне) — франсуз ҳайкалтароши, Уйғониш даврининг йирик вакили. Руан (1540—41), Париж (1543— 44)да ишлаган. Г. ҳайкаллари безакдорлиги ва шаклларнинг мутаносиблиги билан ажралиб туради. Линери меҳмонхонаси (ҳоз. Карнавал музейи, тахминан 1545), Лувр (1550-йиллар)нинг ҳайкалтарошлик безакларини яратган. Кариатидалар зали (Лувр)даги аёл ҳайкаллари, Сен-Жермен л’Оксерруа черкови бўртма тасвирлари (1544, Лувр) ва Ж. Гужон. "Нимфалар". Парижлаш "егуноҳлар фаввораси" релефи (мармар, 1547—49, Лувр). "Бегуноҳлар фаввораси" (1547—49, Париж) ва б. яратди. График рассом сифатида Витрувий рисоласини безаган (ёғоч гравюра, 1547).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил