Gul changi
Гул чанги — гулли ўсимликлар чангдонларида ҳосил бўладиган чанг доначалари. Уруғли ўсимликларда чанг доначаси — микроскопик тузилма (эркак гаметофит) бўлиб, унда чангланиш пайтида ёки ундан кейин уруғланиш учун зарур бўлган эркак гаметалар (спермийлар) ривожланади. Чанг дончалари шақли (юмалоқ, чўзинчоқ, бўлакчали ёки кўп бурчақли), ҳажми ва қобиқ кўриниши бўйича ниҳоятда хилма-хил. Гулли ўсимликлар Г.ч. майда, йирик ва гигантлари ҳам бўлади. Полиплоид шаклларида чанглар айтарли йирик, тешикчалари кўп ва чанг найчалари деярли кенг бўлиши кузатилган. Г.ч. озиқ моддалар (қанд, ёғ, оқсил ва ҳоказо)га бой, шунингдек, таркибида ферментлар, каротиноидлар, витаминлар кўп учрайди. Г.ч. қобиғи (спородерма), одатда, икки қават: ички юмшоқ — интина ва ташқи қаттиқ — склерин (экзина)дан иборат.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |