Гул масжид — Қашқадарё вилояти Қарши туман идаги меъморий ёдгорлик (1875). Бино чортоқ тарҳли (17,2х11,7 м), бир устунли, мурабба тархли хонақоҳ (7,7х7,7 м) ва уч томони айвондан иборат. Пишиқ ғишт (26х26х4—50 см)дан, тўсин ташлаб, ясси томли қилиб ёпилган. Шифти нақшлар билан нафис безатилган, меҳроби ироки равоқли, атрофига занжира нақш ишланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил