Gul va sanobar
"ГУЛ ВА САНОБАР" — ишқийсаргузашт достон. ХИИИ—ХИВ асрларда форс адабиётида пайдо бўлган. Муаллифи номаълум. Дастлаб қўлёзмаларда тарқалган, сўнг бир неча тошбосмада нашр этилган. Мазмуни "Минг вир кеча" эртакларидаги "Синдбод баҳрий ҳикоялари"ни эслатади. Асарда муҳаббат қудрати ҳар қандай ёвуз кучларни енгади, деган ғоя етакчи ўрин эгаллайди. Ўзбек достончилигида Фозил Йўлдош ўғли, Ислом шоир Назар ўғли, Раҳматулла Юсуф ўғли ва Хоразм достончилари ижросида маълум. Фозил шоир ва Раҳматулла Юсуф ўғли вариантлари "Ўзбек халқ ижоди" сериясида "Зевархон" номи билан нашр этилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |