Gula
- Гула (форс. — эшилган ип) — тўқув дастгоҳи (дўкони) да танда нах (ип) ларини иккига ажратиб, моки ўтказиладиган ком (оралиқ) очишга хизмат қиладиган асбоб. Г. икки хил бўлади: И) ипгула — жимжилоқ йўғонлигидаги иккита қарағай чўп ҳамда гулзанжиралардан иборат бўлиб, қўлдўкон ва машинадўконда ишлатилади; 2) симгула — темирдан ясалган иккита жавза ҳамда ораларидан нах ўтадиган ингичка симлар; тўқув дастгоҳида ишлатилади. Г.нинг узунлиги тўқиладитан танданинг эни, нахларнинг боғи ва миқдорига боғлиқ. Танда неча тепкили дўконда тўқилишига қараб, бир тандада иккитадан (тўрт қанотлида), тўрттадан (саккиз қанотлида), саккизтадан (ўн олти қанотлида) Г. кўтарилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Миллий аврли газламала ишлаб чиқариш технологияси. Фарғона, 2022-йил
- Технологик жараёнларни лойиҳалаш. Тошкент, 2012-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |