Гулалвон (Cореопсис) — қоқидошлар оиласига мансуб бир йиллик ва кўп йиллик ўтлар туркуми. Пояси 20—100 см. Гули сариқ, тўпгул-саватча, саватча атрофидаги гултожбарглари (одатда 8 та) тилчасимон, ўртадагилари найчасимон. Барглари қарама-қарши жойлашган. Ўзбекистонда икки тури (С. тинcториа, С. грандиfl ора) манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил