Gulara Gadirbeyova
Гулара Иброҳимхалил қизи Гадирбеёва (қизлик фамилияси: Афандиева[1]; 1903-йилда туғилган – 1942-йилда вафот этган) – озарбайжонлик аёллар ҳуқуқлари фаоли ва сиёсатчи (коммунист). Педагогик ва журналистик фаолият билан ҳам шуғулланган, турли нашрларда бир нечта мақолалари чоп этилган. Озарбайжондаги „Азəрбайcан қадıнı“ биринчи аёллар журнали (1923–1937) бош муҳаррири бўлган. 1930–1937-йилларда Озарбайжон аёллар ҳаракати ташкилоти Али Байрамов клубининг раиси лавозимида ҳам фаолият юритган.
| Гулара Гадирбеёва | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
1903 |
| Вафоти |
1942 Сибир, УССР |
| Касби | журналист, педагог, сиёсатчи |
Гадирбеёва Сталин қатағонлари даврида инқилобий ташкилотга аъзоликда айбланиб қамоққа олинган, сўнгра Сибирга сургун қилинган. Унинг кейинги ҳаёти ва ўлими ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.
Биографияси
Ёшлик йиллари
Гулара Гадирбеёва 1903-йилда Нуха тумани (ҳозирги Шаки тумани) Баş Гöйнüк қишлоғида туғилган[1][2]. Манбаларда унинг оиласи тумандаги бадавлат ва обрўли оилалардан бири бўлганлиги, отаси эса ўтмишда катта ер эгаси бўлиб ишлагани қайд этилган. Кейинчалик, отаси Гöйнüкнинг маҳаллий зодагонлари томонидан ўлдирилгани ҳақида маълумотлар келтирилган[3]. 1920-йилда Гулара Шакида очилган педагогика курсларига ўқишга кириб, ўша ерда ўқишини тамомлаган. Шундан кейин ўқитувчилик қилиш имкониятига эга бўлган[2]. У қишлоқда қизларга дарс бера бошлаган, шунингдек, жамоат ишларига ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келган[1].
Карераси
Гулара Гадирбеёва Шамкир (ўша пайтда Шамхор деб аталган) ва Қубо шаҳарларидаги Хотин-қизлар бўлимига раҳбарлик қилган. 1927-йилда Озарбайжон Марказий Ижроия Қўмитасининг Хотин-қизлар бўлими мудири этиб тайинланган[3][4]. Бир муддат Озарбайжон Халқ Маориф Комиссарлигида Оммавий маданий-маърифий ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ҳам хизмат қилган[4]. 1936-йил 7-январда СССРнинг етакчи газетаси ҳисобланмиш „Правда“да Гулара Гадибеёва ҳақида мақола эълон қилинган[5].
Гадирбеёва жамиятда аёллар озодлиги ғоясини илгари суриш мақсадида матбуотда тез-тез чиқиш қилиб турган. Туманларда ишлаган йилларида „Ени фикир“ (Янги фикр), „Кандли қазети“ (Қишлоқ газетаси) ва бошқа нашрлар фаолиятига ўз ҳиссасини қўшган[1]. 1923-йилда „Азербаижан гадини“ журнали нашр этила бошлаганида 20 ёшли Гулара ўз мақолалари билан шуҳрат қозониб, газетанинг биринчи аёл мухбирларидан бирига айланган[1]. 1931-йилнинг май ойида Гадирбеёва „Азербаижан гадини“ журналига муҳаррир этиб тайинланган. У ўз мақолаларини „Койлу гизи“ тахаллуси билан ёзган. 1932-йилдан 1937-йилга қадар Али Байрамов номидаги аёллар клуби директори бўлиб ишлаган[4].
Гулара Гадирбеёва 20 ёшида тумандаги Хотин-қизлар бўлимига мудир этиб тайинланган[4]. Шу даврдан бошлаб Озарбайжонда хотин-қизлар озодлик ҳаракатининг кашшофларидан бирига айланган[1]. 1923-йилда Озарбайжон Коммунистик партиясига аъзо бўлиб, Шаки туман партия қўмитасида фаолият юритган[3].
Ҳибсга олиниши ва сургун қилиниши
Сталин репрессияси даврида Гадирбеёва фаолияти миллатчилик ва антисовет ташвиқоти сифатида талқин қилинди[3]. Бунинг дастлабки сабабларидан бири 1936-йилда Али Байрамов клубининг 15 йиллиги муносабати билан Гадирбеёва муҳаррирлигида „Тҳе Ҳисторй оф а Палаcе“ (Бир сарой тарихи) китобининг нашр этилиши эди. Китоб миллатчилик нуқтаи назаридан ёзилган асар сифатида қаттиқ танқидга учради ва тезда юқори идоралар эътиборини тортди. Бундан ташқари, Гадирбеёванинг Ҳусайн Жовид, Аҳмад Жавод ва Сейид Ҳусайн каби озарбайжон миллатчилари билан дўстлиги ҳам унинг миллатчиликда айбланишига сабаб қилиб кўрсатилиб, „қўпорувчи ташкилотнинг фаол аъзоси“ бўлганликда айбланди[5].
1937-йилда Ҳамид Султонов ва Мирза Маммад Гасимовлар ушбу қўпорувчи ташкилот аъзолари сифатида гувоҳлик беришди. Жумладан, Гулара Гадирбеёва ҳам ўз кўрсатмаларида шу ташкилот аъзоси эканлигини эслатиб ўтган эди. Мирза Маммад Гасимовнинг кўрсатмасида Гадирбеёва қўпорувчилик ташкилоти аъзоси эканлигини ва ушбу ташкилотга Иброҳим Тагиев томонидан жалб қилинганлигини айтган. Ҳамид Султонов эса Гадирбеёванинг ташкилот аъзоси бўлганини ва унга Мирза Маммад Гасимов томонидан жалб қилинган дея ма'лумот берган[6]. Гадирбеёванинг жавобгарликка тортилишининг яна бир сабаби Билгеис Ҳошимзоданинг 1937-йил 25-феврал ва 17-июлда Мир Жафар Багировага ёзган аризаларидир. Бу ҳужжатларда у Гадирбеёванинг ўша пайтда ҳибсда бўлган миллатчи ёзувчилар Аҳмад Жавод ва Ҳусайн Жовид, шунингдек, Тамара Соликова, Сенубер Аюбова, Хавер Караева ва Хадича Ҳусейновалар билан алоқалари борлигини қайд этган[6].
1938-йил 23-июлда Гулара Гарибеёвани ҳибсга олиш тўғрисида Л-956-сонли буйруқ чиқарилган. 26-июл куни Исмоиллий тумани Басқал қишлоғида онасининг дафн маросимида қатнашаётган вақтида Гадирбеёва ҳибсга олинган. Расмий ордер 27-июл куни чиқарилган бўлса-да, у бу вақтда аллақачон ҳибсга олинган эди[6].
1938-йилнинг ноябр ойида Билгеис Ҳошимзода Гадирбеёва билан боғлиқ иш бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилинди. У ўз кўрсатмасида маҳкум ҳақида батафсил маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, Гуларанинг укаси Карим Газиев „Мусовот“ партиясининг фаол аъзоси сифатидаги инқилобий фаолияти учун қамоққа ташланган ва сургун қилинган. Шунингдек, у Гадирбеёва муҳаррирлигида чоп этилган „Тҳе Ҳисторй оф А Палаcе“ (Бир сарой тарихи) китоби мусовотчилик ғояси руҳида ёзилганини ҳам таъкидлаган[6].
1938-йилда Гадирбеёва 4 марта – 15-август, 31-октябр, 15-ноябр ва 21-ноябрда сўроққа тутилган ва ҳар бир сўроқ пайтида ўзига қўйилган барча айбловларни инкор этган[6]. 1939-йил 20-январда Гадирбеёва иши бўйича терговни якунлаш тўғрисида баённома тузилган бўлиб, Озарбайжон ССР Жиноят кодексининг 72 ва 73-моддалари билан айбланган. Унга қўйилган айбловлар ўша йилнинг феврал ойида СССР Ички ишлар комиссари ҳузуридаги Махсус маслаҳат кенгаши томонидан маъқулланган. 9-июн куни Гадирбеёвани 5 йил муддатга ҳибсхонага жўнатиш тўғрисида қарор қабул қилинган[6].
Кейинги ҳаёти ва ўлими
Гадирбеёванинг кейинги ҳаёти ҳақида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. Баъзи маълумотларга кўра, у 1942-йилда сургун пайтида муваффақияциз операция пайтида вафот этган. Гулара Гадирбеёва билан бир лагерда бўлгани ҳақида маълумот берган Теҳрон Шамседдинскаянинг сўзларига кўра, Гадирбеёва аппендицитдан азият чеккан деб тахмин қилинган ва икки марта жарроҳлик операциясини ўтказган. Унинг сўзларига кўра, Гадирбеёва 1942-йил 29-декабрда Томская вокзалидаги касалхонада учинчи жарроҳлик операциясидан сўнг профессионал шифокорлар ва ҳамширалар назоратига ҳамда тегишли тиббий жиҳозларга эга бўлмаган касалхонада вафот этган[3].
1950-йилнинг октябр ойида вазир ўринбосари полковник Каримовга ёзилган ҳисоботда маҳкум Гадирбеёва 1942-йил май ойида ғойиб бўлганлиги ҳамда ДТК ва ССР прокуратурасининг 1948-йил 28-октябрдаги қарори асосида уни қайта қамоққа олиш кераклиги айтилган. Каримов, шунингдек, Гадирбеёванинг қамоқ муддати тугаганидан кейин ғойиб бўлгани ва уни қидириб, қайтадан қамоққа олиш кераклигини ҳам билдириб ўтган[6].
1957-йил 13-сентябрда Озарбайжон ССР вакили Исмоилов Гадирбеёва иши бўйича апелляция аризаси билан мурожаат қилиб, 1939-йилги Махсус Кенгаш қарорини жиноий далиллар йўқлиги сабабли бекор қилишни талаб қилган. Кейинчалик 10-октябр куни Озарбайжон ССР Олий судининг жиноят ишлари бўйича коллегияси сўровни қаноатлантирган ва Гадирбеёва ўзига қўйилган айбловлардан тўлақонли оқланган[6].
Шахсий ҳаёти
Гулара Гадирбеёва Аҳмад Гадирбеёвга турмушга чиққан. Кейинчалик эри билан ажрашган бўлса-да, эрлик фамилиясини сақлаб қолган. Унинг иккинчи турмуш ўртоғи Осеф Раҳмонов узоқ вақт хавфсизлик хизматида фаолият юритган ва қатағон даврида қамоққа олиниб, 1938-йил 3-январда отиб ташланган[5]. Гадирбеёванинг укаси Карим Газиев „Мусовот“ партиясининг фаол аъзоси бўлганлиги сабабли сургун қилинган[5].
Мероси
Бугунги кунда Баş Гöйнüк қишлоғидаги мактаб[6][7] ва Бокунинг Нариманов туманидаги кўча[8][9] Гулара Гадирбеёва номи билан аталади.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Шайман. „Гüллəлəнəн ханıм журналист: Гüларə Кöйлüқıзı "37"-нин қурбанı олду“ (аз). "Шарг" неwспапер (2018-йил 29-август).
- ↑ 2,0 2,1 Ганжали, Сабир. Wоман, беаутй анд санcтитй (аз). Баку: Азəрбайcан, 2001 — 153–154-бет.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 Алиева, Ирада. „Онун маарифçилик фəалиййəти антисовет тəблиğатı кими қəлəмə верилди“ (аз). "Азербаижан" неwспапер (2012-йил 25-ноябр), с. 7.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 Ибраҳимова, Гулзар (2009), „Қадıн клубларı (1920-1930-cу иллəр)“ [Wомен Cлубс (1920-1930с)], Баку Университй Неwс. Ҳуманитиэс сериэс (озарбайжон), Баку, 102–103-бет
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 Ҳамида, Низамигизи. „Гöйлü қıзıнıн аcı сону“ (аз). Мəдəниййəт (2012-йил 1-июн).
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 6,5 6,6 6,7 6,8 Бунядов, Зия. Қıрмıзı террор (аз-cйрл). Баку: Азернашр, 1993 — 67–72-бет. Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; наме ":3" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент - ↑ Абдуллаева, Севинc. „Азəрбайcанıн дöвлəтçилик вə мəдəниййəт тарихиндə Şəкинин ери вə ролу“ (аз). 525-cи қəзет (2015-йил 3-апрел).
- ↑ „Мəним кüçəм | Азəрбайcан Республикасı Бакı Şəҳəри Нəриманов Раён İcра Ҳакимиййəти“. нариманов-иҳ.гов.аз. Қаралди: 2024-йил 6-март.
- ↑ „Кüçəнин адı баşқадıр – şəхсиййəт вəсиқəсиндə қейдийятда исə бир баşқа язıлıр – ВİДЕО“ (аз). Милли.Аз (2017-йил 15-феврал). Қаралди: 2024-йил 6-март.
