Гулбаҳор — Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилоятидаги шаҳарча (1943 йилдан), Янгийўл туманининг маркази (1974-йилдан). Гулбаҳор Янгийўл туманининг жануби-шарқида. Аҳолиси 12,1 минг кишини ташкил этади (2002), асосан ўзбеклар, шунингдек, рус, қозоқ, татар ва бошқалар миллат вакиллари ҳам яшайди. Яқин темир йўл стансияси Янгийўлдан — 6 км. Гулбаҳордан Тошкентгача бўлган масофа 40 км. Гулбаҳор Эски Қовунчи қишлоқ йиғини ҳудудида 1970-йиллар бошида қурила бошлаган. Гулбаҳорда туман ҳокимиятининг маҳкамаси ва бўлим, бошқарув идоралари жойлашган. Маданият саройи, стадион, тез ёрдам маркази, касалхона, маданиймаиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор.[1]

Гулбаҳор
шаҳар
41°01′29″Н 69°01′39″Э / 41.02472°Н 69.02750°Э / 41.02472; 69.02750
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Тошкент вилояти
туман Янгийўл тумани
Аҳолиси
12 500
Вақт минтақаси УТC+5
Gulbahor xaritada
Gulbahor
Гулбаҳор
Gulbahor xaritada
Gulbahor
Гулбаҳор

Манбалар

  1. ↑ "Гулбаҳор" ЎзМЕ. Г-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил