Gulchehra Axunova
Ахунова Гулчеҳра Назаровна — (1941-йил 24-апрелда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган) иқтисод фанлари доктори, профессор[1].
| Гулчеҳра Ахунова Назаровна | |
|---|---|
| Таваллуди |
24-апрел 1941-йил Фарғона, Ўзбекистон |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | Ўзбек |
| Соҳаси | Журналист, Иқтисод |
| Мукофотлари |
Халқ таълими аълочиси кўкрак нишони |
Таржимаи ҳоли
Гулчеҳра Ахунова 1941-йилнинг 24-апрелида Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги хизматчи оиласида таваллуд топган. У Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги „Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ Маркази“ директори ва университет кенгаши аъзоси сифатида фаолият олиб борган[2].
Фаолияти
- 1960-1965-йилларда Тошкент давлат университетининг „Журналистика“ йўналишига таҳсил олган.
- 1965-1967-йилларда „Партия турмуши“ журнали ходими лавозимига ишга қабул қилинган.
- 1967-1970-йилларда Тошкент давлат университетининг аспирантура йўналишида ўқишини давом эттирган.
- 1974-йилда номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб, тарих фанлари номзоди илмий даражасини олган.
- 1970-йилдан 1991-йилгача Тошкент давлат университетида ассистент, катта ўқитувчи, доцент лавозимларида кейинчалик эса декан муовини ва декан лавозимларида фаолият кўрсатган.
- 1993-йилдан бошлаб узоқ йиллар давомида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги „Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ Маркази“ директори лавозимида ишлаган.
Ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги
Профессор Гулчеҳра Ахунова:
- 1988-йилда Собир Раҳимов тумани;.
- 2004-йилда эса Тошкент шаҳар кенгаши депутати этиб сайланган.
- 1994-йилда Россия ташқи савдо академияси олий тижорат мактабини,
- 1999-йилда эса Халқаро жамоатчилик ташкилотининг „Меҳнат ва бандлик академиясини“ тамомлаб, ушбу йўналишлар бўйича диплом ва сертификат олган.
Шунингдек, у 2005-2011-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ишлари бўйича проректор вазифасида ҳам ишлаган.
Илмий ишлари
Олима ўзининг қарийб ярим асрлик педагогик раҳбарлик фаолияти мобайнида ғамхўр мураббий сифатида ёш авлод таълим-тарбиясига катта эътибор қаратиб келган. 2004-йилда „Таълим хизматлари бозорида маркетинг фаолияти ва уни такомил- лаштириш“ мавзуси бўйича докторлик дессертациясини ҳимоя қилган. Бугунги кунда унинг раҳбарлигида 10 дан ортиқ номзодлик ва докторлик диссертациялари тайёрланди ва ҳимоя қилинди. Изланувчан раҳбар саъй-ҳаракатлари натижасида фаолият кўрсатган марказ нафақат Республика миқёсидаги илмий тадқиқот лойиҳаларида, балки қатор халқаро грантлар совриндори ҳам бўлган. Хусусан, Евроосиё фонди, Европа ҳамжамиятининг ТАСИС дастури, Япония элчихонаси таъсис этган грантлар шулар жумласидандир. Унинг ташаббуси билан грант маблағлари ҳисобидан институт кутубхонаси фонди учун 10 мингдан зиёд китоблар харид қилинган. Бундай хайрли ишлар самараси улароқ, институт бугунги кунга келиб республиканинг энг нуфузли профессор-ўқитувчилар малакасини оширадиган зиё масканига айланган.
Илмий унвонлари
Гулчеҳра Ахунованинг иқтисодчи олима, ташаббускор раҳбар ҳамда моҳир педагог сифатидаги хизматлари муносиб эътироф этилган. Хусусан, у „Халқ таълими аълочиси“ ва „Меҳнат шуҳрати“ ордени билан тақдирланган. Шунингдек, унинг муаллифлигида кўплаб дарслик, ўқув қўлланма, монография ва илмий мақолалар чоп этилган:
- Маркетинговая деятелност на ринке образователних услуг и ээ парадигми. Монография. — ЦПИУ, 2002. — 227 с.
- Основниэ направления совершенствования маркетинга образователних услуг в Узбекистане // Международний бизнес,
№ 12. — Москва, 2002.
- Подготовка и переподготовка кадров для МБС (опит Узбекистана) // Современниэ аспекти экономики, 2003, № 1. — С. 230-234 с.
- Ўзбекистонда таълим хизматлари маркетинги муаммолари. Монография. — Ташкент: Иқтисод-молия, 2005, 244 б.
- Комплексний анализ маркетингових консепсий и стратегий. Монография. — Ташкент: ТГЕУ, 2009, 174 с.
- Маркетинг. Учебноэ пособиэ. — Тошкент: ТДИУ, 2010.