Гулчеҳра Манноновна Жамилова (1946.2.7, Тошкент) – Ўзбекистон халқ артисти (1992).

Гулчеҳра Жамилова
Таваллуди 1946-йил 2-июл (1946-07-02) (80 ёш)
Мукофотлари

Ҳаёти

Ўзбекистон хореография билим юртини (1964), Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати институтини (1968) тугатган. Ижодий фаолиятини „Баҳор“ давлат халқ рақс ансамблида раққосаликдан бошлаган. 1966-йилдан ҳозирги Ўзбекистон миллий академик драма театрининг актрисаси (1987—91 йиллар Аброр Ҳидоятов номидаги драма театрида ишлаган). Ж. ижодининг бошланиш давридаёқ Силвия („Вероналик икки йигит“), Ақиқа („Қонли сароб“), кинода Кумуш („Ўтган кунлар“) ролларини ижро этиб, беғубор ёшликка хос мафтункор чирой, покиза орзу ва интилиш ҳиссиётларию, мушкул қисматнинг фожиали туғёнларини табиий ва таъсирчан воситалар билан тасвирлади.

Театрдаги энг яхши роллари: Феруза („Мирзо Улуғбек“), Гулсанам („Абу Райҳон Беруний“), Озода („Имон“), Шакунтала („Йўқолган узук“), Гулчеҳра („Кўрмайин босдим тиконни“), Камола („Ганг дарёсининг қизи“), Жамила („Бой ила хизматчи“), Зебуннисо („Зебуннисо“), Дездемона („Отелло“), Ойсара („Алла“), Нодирабегим („Фиғон“), Бибихоним („Соҳибқирон“) ва б. Актриса кинода ҳам бир қанча роллар ижро этган: Гулчеҳра („Қалбингда қуёш“), Гири („Нур ва соялар“), Манзура („Шиддат“), Гулнора („Эҳтирос қурбонлари“), Малкане („Севги афсонаси“), Офтобойим („Ўтган кунлар“) кабилар шулар жумласидан. Шунингдек, видеофилмлар (Азиза, „Имон“; Хадича, „Сўнгги ўқ“; Манзура, „Шайтанат“), телефилмлар (Зулайҳо, „Тўлқинлар“; Фарида, „Кунда изғирин“ ва бошқалар)да ҳам қисмати, табиати, ёши бир-бирига ўхшамаган бадиий образлар оламини яратди.[1][2]

Филмографияси

Йил Номи Образ Изоҳ
2023 Абдулла Орипов Ханифа Мустафоева, Абдулла Ориповнинг рафиқасининг кексалик даври Бош рол[3]
2006 Ҳақиқий эркаклар ови Шоҳиданинг онаси

Манбалар