Gulchehra Nurullayeva
Гулчеҳра Нуруллаева (1938-йил, Тошкент вилояти, Чоштепа қишлоғи — 2021-йил 16-январ Тошкент шаҳри) — ўзбек шоираси, журналисти ва сиёсий фаоли.
| Гулчеҳра Нуруллаева | |
|---|---|
| Таваллуди |
1938-йил |
| Вафоти |
2021-йил 16-январ Тошкент шаҳри |
| Тахаллуси | Гулчеҳра Нур |
| Касби | Журналистика, сиёсат |
| Фуқаролиги |
|
| Мукофотлари | И даражали „Меҳнат фахрийси“ кўкрак нишони (олтин медали) |
Ёшлиги
Гулчеҳра Нуруллаева оддий хизматчи оиласида дунёга келган. Отаси чор-ночор рўзғор тебратган. Онаси эса уй юмуши билан банд бўлган. У 1946—1956-йилларда ўрта мактабни олтин медал билан тугатган. 1956—1961-йилларда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика йўналишида таҳсил олган[1].
Фаолияти
Шоира фаолиятини „Ўзбекистон хотин-қизлари“ (ҳозирги „Саодат“) журналидан бошлаган (1961—1967). 1967—1969-йилларда Москвадаги икки йиллик олий адабиёт курсида таҳсил олади. 1967-йилда Ёзувчилар уюшмасининг аъзолигига қабул қилинган. 2005-йилда ўз хоҳиши билан уюшма аъзолигидан чиқиб кетган[2]. 2018-йилда қайтадан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қайта қабул қилинган[3].
У ХХ асрнинг 80—90-йилларида Ўзбекистон мустақиллиги учун курашган демократик ҳаракат фаоли бўлган[4]. Ўша вақтларда Бирликнинг фаол аъзоси ҳисобланган шоирага босим ва тазйиқлар бўлган. Бу ҳақида шоир Юсуф Жума шундай дейди:
"Гулчеҳра Нуруллаева “Бирлик” ҳаракатининг фаолларидан бо’лганлар бир пайтлар. О’ша пайтлари майдонларга, ҳозир мустақилликни байрам қилаётганлар халқ устига милиция юбориб юрган пайтларида жуда ко’пчилик биладики, ҳатто Гулчеҳра Нуруллаева мана шу озодлик, мустақиллик дегани учун миршабларнинг оёг’и тагида қолиб кетган. Мустақиллик учун майдонга чиққан Гулчеҳра Нуруллаевани босиб кетганлар ҳозир то’рда туриб мустақилликни байрам қилаяптилар, мустақиллик не’матларидан баҳраманд бо’ляптилар. Мен шунга афсусланаман"[5].
— Юсуф Жума
Ўзининг сиёсий фаолиятини изоҳлар экан, Гулчеҳра Нуруллаева шундай дейди:
"Агар озгина мустақил фикрга эга бўладиган бўлсалар¸ жасоратга эга бўладиган бўлсалар¸ улар қувғинга учрайдилар¸ қамоқларга ташланадилар. Довюракликлари учун¸ ватанпарварликлари учун жазоланадилар"[6].
— Гулчеҳра Нуруллаева
Гулчеҳра Нуруллаева ўзбек тилига „Давлат тили“ мақоми берилиши учун ҳаракат қилган фаоллардан бири бўлган[7].
Асарлари
- „Қуёш табассуми“ (1965, биринчиси);
- „Орзуларим қоқади қанот“ (1969);
- „Ташнаман“ (1972);
- „Иккинчи баҳор“ (1973);
- „Лирика“ (1975);
- „Лети, моя мечта“ (1972, рус тилида);
- „Бағишлов“ (1977);
- „Пахта ҳиди“ (1981);
- „Нурли нуқталар“ (1986);
- „Муҳаббатнинг суврати“ (1988).
Мукофотлари
Манбалар
- ↑ „Гулчеҳра Нуруллаева (1938-2021)“. ҳттпс://зиёуз.уз/. Қаралди: 2023-йил 10-феврал.
- ↑ „СССР берган мукофотлардан воз кечган шоира вафот этди“. ҳттпс://қалампир.уз/. Қаралди: 2023-йил 10-феврал.
- ↑ „Таниқли шоира Гулчеҳра Нуруллаева вафот этди“. ҳттпс://кун.уз/.
- ↑ „Шоира ва мухолифат фаоли Гулчеҳра Нуруллаева вафот этди“. ҳттпс://www.озодлик.орг/. Қаралди: 2023-йил 10-феврал.
- ↑ „Гулчеҳра Нуруллаева: Халқ дарди билан яшаётган шоира“. ҳттпс://www.америкаовози.cом/.
- ↑ „Шоира ва мухолифат фаоли Гулчеҳра Нуруллаева вафот этди“. ҳттпс://www.озодлик.орг/. Қаралди: 2023-йил 10-феврал.
- ↑ „Ўзбек тилининг давлат тили бўлганига 20 йил тўлди“. ҳттпс://www.озодлик.орг/. Қаралди: 2023-йил 10-феврал.
Ҳаволалар
- Гулчеҳра Нуруллаеванинг суръати
- Портрети
- Гулчеҳра Нуруллаева ҳамкасблари билан
- Тасаввурни дунё қадар кенгайтиради (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-04-16 санасида архивланган)
- [www.америкаовози.cом/а/а-36…09…/796951.ҳтмл Халқ дарди билан яшайдига шоира]