Gulchehra begim
Гулчеҳрабегим (шунингдек, ГулЧиҳра ёки ГулШара номи билан ҳам танилган; тахминан 1515 – 1557) — бобурий малика. Ҳиндистон ҳукмдори Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг қизи ва подшо Ҳумоюннинг синглиси. Кейинчалик унинг жияни шаҳзода Жалолиддин Муҳаммад император Акбар сифатида Ҳиндистон тахтига ўтирган.
| Гулчеҳрабегим | |
|---|---|
| Бобурий малика | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1515-йил Кобул, Афғонистон |
| Вафоти |
1557-йил Ҳиндистон |
| Онаси | Дилдорбегим |
| Отаси | Заҳириддин Муҳаммад Бобур |
| Дини | Сунни Ислом |
Тарихи
Гулчеҳра исми форсчада „Гулларга ўхшаш юз“ деган маънони англатади. У Ўрта Осиё олий зодагонларининг авлоди бўлган: ота томонидан Амир Темурнинг ўғли Мироншоҳга ва Чингизхоннинг ўғли Чиғатойхонга боғланади. Онаси Дилдор бегим бўлиб, Гулчеҳрабегим Ҳиндол Мирзо ва Гулбадан бегимнинг опаси бўлган[1].
Ёшлиги
Малика Гулбадан туғилганда отаси Бобур бир муддат Кобулда ҳукмронлик қилган. У Қундуз ва Бадахшонда ҳам истиқомат қилган. 1519-йилдан бери Бажаур ва Сватни, бир йил Қандаҳорни бошқарган. Ўша йилларда Темур хонадонига раҳбарлик ва мустақил ҳукмронлик белгиси сифатида унга „подшоҳ“ унвони берилган эди. Кейинчалик Бобур Ҳиндистондаги империяни забт этиш учун Ҳинд дарёси бўйлаб сўнгги юришига отланади.
Никоҳ
Гулчеҳрабегим Бобурнинг биринчи амакиваччаси (онасининг укаси Аҳмаднинг ўғли) Султон Тўхта-буғахон Чиғатол Муғалга турмушга чиққан. Никоҳ Бобур истаги билан 1530-йилнинг охирида бўлиб ўтган. Ўшанда у ўн тўрт ёшда бўлган.
Гулчеҳрабегим 1533-йилда бева қолган[2] ва 1549-йилгача, ёши ўттиздан ошганига қадар унинг қайта турмушга чиқиши ҳақида ҳеч нарса қайд этилмаган. Унинг подшо хонадони вакили сифатида шунча йил бева қолгани эҳтимолдан йироқ эмас. Айрим манбаларда у Ҳумоюн Балхга юриши олдидан Аббос Султон Ўзбек билан оила қургани ҳақида маълумотлар учрайди. Куёв кейинчалик бобурийлар саройидан қочиб кетади. Гулчеҳрани ўзи билан олиб кетмаган бўлса керак.
Вафоти
Гулчеҳрабегим 1557-йилда Гулбадан ва Ҳамида билан бирга Ҳиндистонга боради[3] ва шу йили вафот этади.