Guldarasoy
Гулдарасой — Қашқадарё вилояти Яккабоғ ва Қамаши туманларидаги сой. Кўҳитанг тоғининг шимоли-ғарбий ён бағри (2800 м) дан оқиб тушадиган 16 та катта-кичик ирмоқнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Гулдарасой суви суғоришга сарфланиши ва ер остига сизиб кетиши натижасида Яккабоғ дарёнинг чап тармоғи Қизилдарёга етмасдан, Бадахшон қишлоғидан 1 км жанубда тугайди. Узунлиги 40 км, ҳавзасининг майд. 276 км2. Гулдарасойнинг ҳавзаси нисбатан баланд, шу туфайли кўпроқ қор, ёмғир ва булоқ сувларидан тўйинади. Гулдара қишлоғи яқинида ўртача кўп йиллик сув сарфи 0,17 м’/сек. Сувининг 60-65% март-июн ойларида оқиб ўтади, апрел-май ойларида ўртача ойлик сув сарфи 0,55 м/сек гача етади, ноябр-феврал ойларида эса суви камаяди, баъзан қуйи оқимида ўзани қуриб қолади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |