Гули салим (Паэониа интермедиа) — айиқтовондошлар (айиқтовонгуллилар оиласи)га мансуб кўп йиллик манзарали ўсимлик. Денгиз сатҳидан 1500— 2500 м баландликдаги юмшоқ тупроқли тоғ ён бағирларида дарахт ва буталар орасида учрайди. Пояси саллагулникига ўхшайди. Фақат бўйи паст (25—75 см). Барглари мураккаб. Гули қўнғир-пушти, йирик.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил