Gulia Dmitriy Iosifovich
Гулиа Дмитрий Иосифович (1874-йил 21-феврал, Сухуми, Уарча қишлоғи – 1960-йил 7-апрел, Абхазия, Агудзер қишлоғи) – Абхазия халқ шоири (1937), янги абхаз адабиётининг асосчиси; Абхаз театри труппаси ташкилотчиларидан бири (1921).
| Гулиа Дмитрий Иосифович | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
21-феврал 1874-йил Сухуми, Уарча қишлоғи |
| Вафоти |
7-апрел 1960-йил (86 ёшда) Абхазия, Агудзер қишлоғи |
| Касби | Шоир |
| Мукофотлари |
|
Гулиа кўплаб достон, драма, роман, баллада, масал, лирик шеърлар ёзган. Унинг асарларида Абхазиянинг гўзал табиати, халқининг меҳнацеварлиги, турли миллатлар дўстлиги, абхазларнинг турмуш тарзи тасвирланган. „Она шаҳрим“, „Абхазияда баҳор“, „Чўпон ҳақида қўшиқ“ сингари асарлари абхаз шеъриятининг энг яхши намуналаридан ҳисобланади. Гулиа абхаз насри (ҳикоячилиги)нинг ҳам асосчиси („Бегона юртларда“ (1919) ва бошқалар). Халқ қисмати ҳақида ҳикоя қилувчи „Камачич“ (1940) романи билан миллий романчиликни бошлаб берган. „Шарпалар“ (1946) драмаси абхаз театрлари репертуаридан мустаҳкам ўрин олган. Гулиа халқ оғзаки ижоди, тарих, тил, адабиёт, этнографиясига оид илмий асарлар, шунингдек, „Абхазия тарихи“ ва бошқа қатор дарслик ва ўқув қўлланмалари муаллифи. К. Мачавариани билан ҳамкорликда абхаз алифбосини тузган (1892).
Мукофотлари
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ёзувчи, шоир ёки драматургга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |