Саъдий Шерозий гулзорда (1645-йилда Бобурийлар салтанатида ёзилган қўлёзмага ишланган расм)

Гулистон (форсча: گُلِستان‎‎ гулистạн „Гул боғи“ ; [голестɒːн]), баъзан Голестан деб ёзилади, форс адабиётининг диққатга сазовор йирик асари. Милодий 1258-йилда ёзилган бу ўрта асрларнинг энг буюк форс шоирларидан бири ҳисобланган Саъдийнинг икки асосий асаридан биридир. Бу шунингдек, унинг энг машҳур китобларидан бири бўлиб, Ғарбда ҳам, Шарқда адабиётга ҳам чуқур таъсир кўрсатган[1]. Гулистон гуллар тўплами бўлганидек, „Гулистон“ ҳам шеър ва ҳикоялар тўпламидир. У донолик манбаи сифатида кенг тилга олинади. Ғарб дунёсида ҳамон тез-тез такрорланадиган машҳур афоризм ҳам „Гулистон“ асаридан олинган: „Мен оёқ кийимим йўқлигидан нолиганда, оёғи йўқ одамни учратиб қолдим“.

Шоир Саъдий кечалари боғда ёш дўсти билан суҳбатлашмоқда. „Гулистон“га ишланган миниатюра. Ҳирот, 1427-йил. Честер Беаттй кутубхонаси, Дублин; шаҳзода Бойсунғур кутубхонасида ишланган.

Тузилиши

Асарнинг кириш қисми қўлёзмаси

Муқаддимадан сўнг „Гулистон“ саккизта бобга бўлинган бўлиб, ҳар бири бир қанча ҳикоятлардан иборат бўлиб, қисқа шеърлар билан безатилган[2][3].

1. Шоҳларнинг хулқ-атвори
2. Дарвешлар ахлоқи ҳақида
3. Қониқишнинг мукаммаллиги ҳақида
4. Сукунатнинг афзалликлари ҳақида
5. Севги ва ёшлик ҳақида
6. Заифлик ва қарилик ҳақида
7. Таълимнинг таъсири ҳақида
8. Ҳаётда хулқ-атвор қоидалари ҳақида

Ҳаммаси бўлиб асарда форс тилида 595 га яқин қисқа шеърлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўртача икки байтдан озроқ, рубоий шаклида ҳам учрайди..

Асарнинг таржима қилиниши

Андрé ду Раер таржимасининг муқоваси

Саъдий Ғарбга биринчи марта Андре ду Рер [4] (1634) томонидан қисман франсузчага таржима қиллинган. Фридрих Охсенбах немис тилидаги таржимасини (1636) шунга асосланади. Георгий Гентиус 1651-йилда форсча матн билан бирга лотинча нусхасини яратди [5]. Адам Олеариус биринчи тўғридан-тўғри немис таржимасини қилди[6].

Бирлашган Миллатлар Ташкилотида „Гулистон“дан иқтибос

"Гулистон "нинг 1-боби, 10-ҳикоясининг бир қисми бўлган ушбу машҳур байт Ню-Ёркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти биносида деворга осилган гиламга тўқилган: [7]Андоза:Мисра таржимаси

Рақсга тушаётган дарвешлар („Гулистон“га ишланган миниатура, 1615-йил)
Слаcкерс

Манбалар

  1. ↑ „404-эррор“. 2011-йил 4-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-август.
  2. ↑ Чаптер титлес гивен ин тҳе 1899 транслатион бй Сир Эдwин Арнолд, ҳттп://www.саcред-техц.cом/исл/гулистан.тхт
  3. ↑ „Тҳе Гулистан ор Росе Гарден оф Са'ди - Эдwард Реҳацек“.
  4. ↑ техте, Саʿадī (1193-1292?) Аутеур ду. Гулистан, оу Л'эмпире дес росес, cомпосé пар Сади,... трад. эн франçаис пар Андрé Ду Рер,... (ЭН), 1634. 
  5. ↑ Ираниан Студиэс ин тҳе Нетҳерландс, Ж. Т. П. де Бруижн, Ираниан Студиэс, Вол. 20, Но. 2/4, Ираниан Студиэс ин Эуропе анд Жапан (1987), 169.
  6. ↑ Леwис, Франклин (15 Деcембер 2001). "ГОЛЕСТĀН-Э САʿДИ". Энcйcлопæдиа Ираниcа. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/голестан-э-сади. Қаралди: 16 Жануарй 2011. 
  7. ↑ „Пайванд Неwс 24 Аугуст 2005“. 2018-йил 6-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-август.

Адабиётлар

Ҳаволалар