Гулистон саройи — Эроннинг Теҳрон устонида жойлашган сарой. УНЕСCО мероси рўйхатига киритилган.

Эроннинг жаҳон асарларидан бири бўлиб, у ўзининг бетакрор архитектураси ва безаклари туфайли суратга олиш ва гўзал тасвирларни олиш учун идеал жой ҳисобланади. Ушбу қимматбаҳо бино ҳижрий-шамсий 1334-йилда Эрон миллий асарлар рўйхатида ва 1392-йилда УНЕСCОнинг Жаҳон мероси рўйхатидана жой олган. Қолаверса, бу масканда муҳим тарихий воқеалар содир бўлиши уни Эрон тарихининг тирик ҳужжатига айлантирган. Ушбу мажмуа Теҳроннинг диққатга сазовор жойи ҳисобланади. У шаҳарнинг қадимги қисмида жойлашган ва унга жамоат транспорти орқали осонгина кириш мумкин. Гулистон саройи Теҳрон устонидаги турли даврларда қурилган бир қатор тарихий биноларни ўз ичига олади. Бу сарой ўз меъморчилиги, бадиий ва тарихий асарларининг қиммати жиҳатидан мамлакатдаги энг муҳим тарихий бинолардан бири саналиб, йил давомида бу ерга маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар ташриф буюришади.

Гулистон саройи мармар тахт айвон, салом зали, кўзгулар зали, овқатланиш зали, Каримхоний зиёратгоҳи, Бриллиант зали, бодгир иншооти, Шамсулумаро саройи, Олмос зали ва Оқ сарой каби турли қисмлардан иборат. Каримхон Занд даврига оид мармар тахт айвон ва Каримхоний зиёратгоҳи Гулистон мажмуасидаги энг қадимий бинолардир.

Гулистон маданий-тарихий мажмуаси юқорида тилга олинган бинолардан ташқари қўлёзмалар кутубхонаси, қўлёзма ҳужжатлар маркази, техник бўлим, халқаро алоқалар бўлими, босма кутубхона, маданият ишлари бўлими, таништириш ишлари бўлими, болалар ва ўсмирлар бўлими, юридик ишлар бўлими каби турли бўлимлардан иборат[1].

Манбалар