Гулжаъфар (Тагетес патула) -қоқиўтдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўт. Бўйи 30—70 см, пояси сершох. Барглари пацимон бўлинган, уз. 2—7 см, эни 1,5—3 см. Гулбанди 5—7 см. гуллари саватчада ўрнашган, тилсимон гуллари, асосан, бир қатор жойлашади. Уруғи тукли, қўнғир, попуги қисқа. Июл—сентда гуллайди. Ўзбекистонда манзарали ва доривор ўсимлик сифатида эқилади. Ватани—Америка.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил