Guljaxon Maxmudova
Гулжахон Нематжоновна Махмудова (1985-йил, Қува тумани, Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олима, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
| Гулжахон Махмудова | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1985-йил Қува тумани, Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Иш жойлари | Ўзбекистон Миллий университети |
| Таълими | Фарғона политехника институти |
| Илмий даражаси | иқтисодиёт фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
Биографияси
Гулжахон Махмудова 1985-йилда Қува туманида туғилган[1]. 2000-йили Фарғона политехника институти бакалавриатурасининг „Молия“ йўналишига ўқишга қабул қилинган ва 2004-йилда тугатган. 2004—2006-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг „Давлат молиясини бошқариш“ мутахассислиги бўйича магистратурасини тамомлаган. 2006—2007-йилларда „Пахта банк“ Фарғона вилоят бошқармасида 1-тоифали мутахассис, бош мутахассис лавозимларида ишлаган. 2007—2010-йилларда Фарғона давлат университетининг аспирантурасида ўқиган[1]. 2010—2014-йилларда Фарғона политехника институти „Бухгалтерия ҳисоби ва аудит“ кафедраси ассистенти, Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали „Ижтимоий фанлар“ кафедраси катта ўқитувчиси, доценти вазифасини бажарувчиси, кафедра мудири лавозимида ишлаган. 2014—2016-йилларда Ўзбекистон Миллий университети „Макроиқтисодиёт“ кафедраси катта илмий ходим-изланувчиси, 2014—2015-йилларда Тошкент ахборот технологиялари университети „Менежмент ва маркетинг“ кафедраси доценти, 2015—2016-йилларда Ўзбекистон Миллий университети „Макроиқтисодиёт“ кафедраси доценти вазифасини бажарувчиси, 2017-йилдан „Иқтисодиёт назарияси“ кафедраси доценти ва 2019-йилдан мазкур кафедра профессори лавозимида фаолият юритмоқда[1].
Илмий фаолияти
2010-йилнинг 24-декабрида „Аграр соҳани инвестициялаш самарадорлигини ошириш йўналишлари“ мавзусида номзодлик диссертациясини, 2018-йил 29-июнда Тошкент молия институтида „Иқтисодиётни модернизациялаш моделларининг назарий асосларини такомиллаштириш“ мавзусидаги докторлик диссертациясини (ДСс) ҳимоя қилган. 130 га яқин илмий ишлар, жумладан, 6 та монография, 10 га яқин ўқув-услубий кўрсатмалар, 100 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи[1].