Gulluk masjidi
Гуллук масжиди (озарбайжонча: Гüллüк кəнд мəсcиди; арабча: مسجد جلك), шунингдек, Гуллук жоме масжиди номи билан ҳам танилган масжид ва тарихий меъморий ёдгорлик. Озарбайжоннинг Қах туманидаги Гуллук қишлоғида жойлашган. 1727-йилда қурилган бу масжид 2001-йил 2-августда Озарбайжон Вазирлар Маҳкамасининг 132-сонли қарори билан маҳаллий аҳамиятга эга кўчмас тарихий ва маданий ёдгорликлар рўйхатига киритилган.
| Масжид | |
| Масжид 2024-йилда | |
| Мамлакат | |
| Жойлашуви | Гуллук қишлоғи, Қах тумани |
| Меъморий услуб | Ислом архитектураси |
| Бинокорлик санаси | 1727-йил |
| Баландлиги | 5.4 м (18 фт) (ички қисми) |
| Қурилиш материаллари | оҳак қоришмаси, дарё тошлари ва ғишт |
Тарихи
Гуллук масжиди 1727-йилда Озарбайжоннинг Қах тумани Гуллук қишлоғида маҳаллий аҳоли кўмагида бунёд этилган[1]. Масжид фасадидаги битикда унинг қурилиш санаси ҳақида маълумот берилган бўлиб, у ерда масжид ҳижрий 1139-йилда (милодий 1726/1727) ал-Жиниқий томонидан қурилгани ёзилган[1].
Масжид бир неча бор зарар кўрган ва қайта таъмирланган. ХИХ асрда масжид илисулик уста қурувчи Муҳаммад Элдар ўғли томонидан таъмирланган. Ҳожи Зейналабдин Тағиев масжиднинг том қопламаси учун материал сотиб олинишида молиявий ёрдам кўрсатган[1].
Масжид ҳовлисида бир нечта қабрлар ва мақбара мавжуд. Охунд Бобо мақбараси қибла йўналишида жойлашган[2][3]. Қабр тоши дарё тошларидан ясалган[3]. Минтақада фаолият юритган ва 1704-йилда вафот этган Аббос афанди ҳам шу ерга дафн этилган[3][4].
Озарбайжонда совет истилосидан сўнг, 1928-йилда расмий равишда динга қарши ҳаракат бошланди[5]. Ўша йилнинг декабр ойида Озарбайжон Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси кўплаб масжид, черков ва синагогаларни маърифий мақсадларда фойдаланилиши учун клублар ихтиёрига топширди[6]. 1917-йилда Озарбайжонда 3000 та масжид мавжуд бўлган бўлса, бу рақам 1927-йилда 1700 та, 1928-йилда 1369 та, 1933-йилга келиб эса атиги 17 тани ташкил қилган[6][7]. Шу даврда Гуллук масжиди ҳам ибодат учун ёпилиб, ундан омборхона сифатида фойдаланилган[1].
Озарбайжон мустақилликка эришгач, 1992-йилда масжид яна диндорлар фойдаланиши учун қайтариб берилди[8]. 2001-йил 2-августда Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 132-сонли қарори билан масжид маҳаллий аҳамиятга эга кўчмас тарихий ва маданий ёдгорликлар рўйхатига киритилди[9].
Озарбайжоннинг шимоли-ғарбий ҳудудида юз берган бир неча зилзилалардан сўнг, 2020-йилда масжид биноси яроқсиз ҳолга келгани ҳақида хабар берилган[10].
Меъморчилиги
Масжид қурилишида оҳак қоришмаси, дарё тошлари ва ғиштлардан фойдаланилган[2]. Бинонинг узунлиги 21.3 м (70 фт), кенглиги 18 м (59 фт), баландлиги эса 5.4 м (18 фт). Масжидда 12 та дераза, 1 та эшик, меҳроб ва 8 та ғишт устун мавжуд. Масжиднинг минораси йўқ. Айвонида 2 та устун бўлиб, уларнинг ёнида икки қаватли 4 та хона жойлашган[1]. Масжиднинг пол ва шифт қисми ёғочдан ясалган[8]. Иншоотнинг қурилиш режаси тўғри тўртбурчак шаклда. Меҳроб содда услубда яратилган бўлиб, баландлиги 4 м (13 фт). Шунингдек, масжидда уч поғонали ёғоч минбар ҳам мавжуд[8].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Мəммəдли, Акиф; Султанов, Əлəддин. Қах раёну Гüллüк кəндинин тарихи абидəлəри (аз). Бакı: Дин Араşдıрмаларı журналı, 2021 — 202-бет. Қаралди: 2024-йил 24-сентябр (2024-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган).
- ↑ 2,0 2,1 Мəммəдли, Акиф. Азəрбайcанıн Şимал-Қəрб бöлгəсинин тарихи абидəлəри (аз). Бакı: Турхан НПБ, 2013 — 161-бет. Қаралди: 2024-йил 13-сентябр (2024-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган).
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Немəт, Мəşəдиханıм. Азəрбайcанда пирлəр (аз). Бакı: Элм вə тəҳсил нəşрийятı, 2010 — 126-бет.
- ↑ Мəммəдли, Акиф; Султанов, Əлəддин. Қах раёну Гüллüк кəндинин тарихи абидəлəри (аз). Бакı: Дин Араşдıрмаларı журналı, 2021 — 203-бет.
- ↑ Юнусов. Азəрбайcанда İслам (аз). Бакı: Заман, 2004 — 140-бет. ИСБН 9952-8052-2-5. Қаралди: 2022-йил 14-декабр (2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган).
- ↑ 6,0 6,1 Юнусов. Азəрбайcанда İслам (аз). Бакı: Заман, 2004 — 141-бет. ИСБН 9952-8052-2-5. Қаралди: 2022-йил 14-декабр (2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган).
- ↑ Əлəсгəрова, Нəсрин „Ислам в Азербайджане: история и современность | Ҳеинрич Бöлл Стифтунг | Тбилиси – Соутҳ Cауcасус Регион“ (ру). ге.боэлл.орг (2005-йил 15-январ). 2019-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-сентябр.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 Азəрбайcан Республикасı Мəсcидлəринин Энсиклопедиясı (аз). Бакı: Бейнəлхалқ Əлҳуда, 2001 — 106-бет. ИСБН 964-8121-59-1 (2021-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган).
- ↑ „Азəрбайcан Республикасı Назирлəр Кабинетинин 2001-cи ил 2 авқуст Тарихли 132 нöмрəли қəрарı илə тəсдиқ эдилмиşдир“ (аз). мcт.гов.аз (2001-йил 2-август). 2021-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-декабр.
- ↑ Şаҳидов, Əҳмəд „"Гüллüк кəнд мəсcидинин cидди тəмирə эҳтияcı вар" – Əҳмəд Şаҳидов кəнд мəсcидини зиярəт эдиб“ (тр). Аҳмет Şаҳидов (2020-йил 25-январ). 2024-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 24-сентябр.
Ҳаволалар
Викиомборда „Гуллук масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.