Gulmurad Halimov
Гулмурод Салимович Ҳалимов (Гулмурод Салимович Ҳалимов; 1975-йил 14-май, Варзоб — 2017-йил 8-сентабр), тожик исломий ҳарбий қўмондони. У Тожикистон Ички ишлар вазирлигига қарашли полиция махсус бўлинмаси ОМОНда подполковник лавозимида хизмат қилаётганда 2015-йилда "Ироқ ва Шом Ислом давлати" сафига қўшилган. 2016-йил сентабрида ташкилот уруш вазири этиб тайинлангани маълум бўлади.
Тожикистондаги ҳаёти
1975-йил 14-майда Тожикистон Совет Социалистик Республикасининг Варзоб қишлоғида туғилган[1]. Президент Миллий гвардиясида хизмат қилганидан сўнг Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг полиция махсус бўлинмасига ишга кирди[2]. 2003-йилдан 2014-йилгача у АҚШ Давлат департаменти томонидан АҚШ ва Тожикистонда терроризмга қарши кураш бўйича беш хил ўқув дастурларида иштирок этган[3]. 2009-йилда Рашт водийси ва 2012-йилда Хўруғдаги мухолифат қуролли гуруҳларига қарши амалиётларда қатнашган[2].
Ироқ ва Шом Ислом Давлатига қўшилиш
2015-йил апрелида ғойиб бўлган ва фаолиятини тўхтатган Ҳалимов май ойида эълон қилинган видеода кўриниш берган. Видеода у "Ироқ ва Шом Ислом Давлати" сафига қўшилганини айтган эди[4][1]. 2015-йил 29-сентабрда Америка Қўшма Штатлари Давлат департаменти ва 2016-йил 29-февралда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши томонидан террорчи деб эълон қилинган ва санксиялар рўйхатига киритилган[5]. 2016-йил август ойида АҚШ Давлат департаменти „Адолат учун мукофот“ дастури доирасида Ҳалимовни ўлик ёки тирик ҳолда қўлга олган ёки унинг қўлга олинишига сабаб бўладиган маълумотни айтадиган ҳар бир кишига 3 миллион доллар мукофот таклиф қилган эди[6]. 2016-йил эса сентабрида ташкилот ҳаво ҳужумида ҳалок бўлган Абу Умар аш-Шишаний ўрнига уруш вазири этиб тайинлангани хабар қилинган эди[7][8].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Cоунтер Террорисм Десигнатионс“ (İнгилизcе). Америка Бирлеşик Девлетлери Ҳазине Баканлığı (29 эйлüл 2015). 7 оcак 2017да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13 аралıк 2016.
- ↑ 2,0 2,1 „Вслед за таджикским полковником к ИГ сбежала его семья“ (Русçа). ББC (7 март 2016). 26 аğустос 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14 аралıк 2016.
- ↑ „Тажик оффиcер'с дефеcтион то Исис ҳигҳлигҳц УС суппорт фор репрессиве региме“ (İнгилизcе). Тҳе Гуардиан (2 ҳазиран 2015). 7 оcак 2017да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14 аралıк 2016.
- ↑ „Cоммандер оф элите Тажик полиcе форcе дефеcц то Исламиc Стате“ (İнгилизcе). Реутерс (28 майıс 2015). 4 аралıк 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14 аралıк 2016.
- ↑ „Гулмурод Кҳалимов“ (İнгилизcе). Бирлеşмиş Миллетлер Гüвенлик Консейи (29 şубат 2016). 6 оcак 2017да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14 аралıк 2016.
- ↑ „Стате Депт. офферс $3М реwард фор У.С.-траинед Тажик оффиcер wҳо wент рогуэ фор ИСИС“ (İнгилизcе). Тҳе Wашингтон Тимес (31 аğустос 2016). 23 аралıк 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14 аралıк 2016.
- ↑ „Америcан-траинед снипер беcомес Исис'с неw министер оф wар“ (İнгилизcе). Тҳе Индепендент (8 эйлüл 2016). 20 аралıк 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14 аралıк 2016.
- ↑ „Гулмурод Халимов избран военным руководителем ИГ“ (Русçа). Коммерсант (4 эйлüл 2016). 1 касıм 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14 аралıк 2016.