Gulnora Rahmon
- Википедияда исми Гулнора бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Гулнора Раҳмон (1957-йилда Самарқанд вилояти, Хатирчи туманида таваллуд топган) – рассом ва ёзувчи.
| Гулнора Раҳмон | |
|---|---|
| Таваллуди |
1957-йил 15-март |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Миллий рассомлик ва дизайн институти |
| Касби | рассом, ёзувчи |
| Миллати | ўзбек |
Ҳаёти ва ижоди
Гулнора Раҳмон Тошкент Давлат Театр санъати ва Рассомчилик институтининг (ҳозирги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти) рангтасвир бўлимини якунлаган. Ижод йўналиши – портрет ва манзара жанри. Ўзбек адабиётидан Эркин Аъзам, Абдулла Орипов, Усмон Азим, Иброҳим Ғафуров, Аҳмад Аъзам, Фароғат Камолова, Худойберди Тўхтабоев, Ҳалима Худойбердиева, Дилбар Саидова каби ижодкорларга ишланган портретлари мавжуд. 1997-йилдан бери Ўзбекистон бадиий академияси рассомлар уюшмаси аъзоси сифатида фаолият юритади[1].
1990-йилларда вақтли матбуотда ҳикоя ва қиссалари эълон қилинган. 2008-йилда „Марварид шодаси“ номли қиссаси, 2011-йилда „Юрак деворидаги суратлар“ номли ҳикоялар тўплами „Шарқ нашриёти“ томонидан чоп этилган. 2022-йилда „Умрнинг уч фасли“ номли қиссаси „Ғафур Ғулом“ нашриёти томонидан чоп этилган.
„Сипоҳийлар хонадони“ номли драматик асари турк адабиёцҳунослари томонидан таржима қилиниб, Туркия университетлари учун мўлжалланган „Мустақиллик йиллари ўзбек адабиёти“ ўқув қўлланмасига киритилган.
Гулнора Раҳмон, шунингдек, инглиз адибаси Ду Мауриэр Дапҳненинг „Ребекка“ ҳамда „Рейчел“ номли асарлари (ихчамлаштирилган вариантининг) таржимони ҳисобланади. Бу икки асар айнан шу йили „Янги Аср авлоди“ нашриёти тарафидан чоп этилган. 2023-йилда инглиз ёзувчиси Уилям Шекспирнинг мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган "Ромео ва Жулиэт" ҳамда "Хатолар комедияси" асарларини инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилган. Бундан ташқари, проза жанрида ҳам ижод қилади. 2020-йилдан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси[2].
Ҳаволалар
Манбалар
- ↑ „Зиё истаган қалблар учун! - Гулнора Раҳмон (1957)“. уза.уз. Қаралди: 21-март 2024-йил.
- ↑ „Гулнора Рахмон асарлари, китоблари“. уза.уз. Қаралди: 21-март 2024-йил.