Зиёсферада исми Гулнора ва фамилияси Равшанова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Гулнора Ҳасановна Равшанова (1946.26.5, Термиз шаҳри) — Ўзбекистон халқ артисти (2004). Термиз давлат педагогика институтини тугатган (1975). Хадича Бобохонованинг қизи. 1963-йилдан Сурхондарё вилоят мусиқали драма театрида актриса. Гулнора Равшанова ўз ижоди давомида лирик, драматик, комик каби турли характердаги образларни яратди: Майсара (Ҳамза, "Майсаранинг иши"), Нурхон (К.Яшин, "Нурхон"), Леди Милфорд (Шиллер, "Макр ва муҳаббат"), Саодат (Э.Воҳидов, "Истамбул фожиаси"). Сотти (С.Аҳмад, "Келинлар қўзғолони"), Биби (Ш.Пардаев, "Осмонсиз уй"), Тўлғаной (Ч.Айтматов, "Момо ер"), Бибихоним ва Она турк (Қ.Абдунабиев, "Амир Темур ва Йилдирим Боязид"), Кунтуғмишбека (У.Азим, "Атпомишнинг қайтиши"), Малика (Х.Хурсандов, "Ўлдинг, азиз бўлдинг") ва бошқа[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил