Гулноз — эртаги ва ўртаги бодринг нави. Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институтида Ўзбекистон 740 ва Парад навларини чатиштириб, кейинчалик танлаш йўли билан яратилган (А. Аббосов, 1991). Ўсимлиги 4—5 палақли, барглари бешқирралидумалоқ, яшил, ўртача кертикли, силлиқ. Барг япроғининг узунаси 15 см, эни 13 см. Туганаги силиндрсимон, уз. 2,5—3,0 см, юзаси силлиқ. Меваси силиндрсимон, юзаси силлиқ. Ранги яшил, бир дона бодринг оғирлиги 112 г га боради. Мазаси яхши (4,4 балл). Ниҳоллари униб чиққандан сўнг 46— 48 кунда барралари етилади. Ҳосилдорлиги 35—40 с/га. 1994-йилда Қорақалпоғистон Республикасида раёнлаштирилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил